Жаҳон | 08:20 / 04.10.2017
18487
2 дақиқада ўқилади

NBC: Лас-вегаслик мерган отишмани содир этишдан олдин Филиппинга катта миқдорда пул жўнатган

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида мусиқий фестиваль вақтида отишма содир этган Стивен Пэддок ўтган ҳафтада Филиппинда бўлган маъшуқаси 62 ёшли Мэрила Дэнлининг у ердаги ҳисоб рақамига 100 минг доллар ўтказиб берган. Дэнли отишма содир бўлган 1 октябрда Филиппинда бўлган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда NBC телекомпанияси хабар берди. 

Манбалар маълумотларига кўра, Дэнли саёҳат қилаётган бўлган, у 25 сентябрда Ҳонгконгга, 1 октябрда эса Филиппинга жўнаган. 

CBS ва бошқа ОАВ маълумотларига кўра, Пэддок ҳозирда Лос-Анжелесда яшаётган собиқ рафиқаси билан 27 йил аввал 6 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин ажрашган. Дастлаб қотилнинг рафиқаси деб аталган Дэнли қотил билан никоҳ ришталари билан боғланмаган бўлган. Улар Пэддок томондан 2015 йилда сотиб олинган Мескитдаги уйда бирга яшашган.

Ҳукумат Дэнли билан гаплашгач, унинг жиноятга алоқаси борлигига гумон қилмай қўйган. Маълум қилинишича, терговда аёлга саволлар бор ва унинг АҚШга қайтишини кутмоқда. Тахмин қилинишича, аёл АҚШга 4 октябрда қайтади.    

Тергов ҳозирча қотилнинг жиноятни содир этишга ундаган сабабларни ўрнатмади. Пэддокнинг уйи ва меҳмонхонадаги рақами тинтув қилинганда 42 та ўқотар қурол, ўқлар ва портловчи қурилма аниқланган. Барча қурол қонуний равишда сотиб олинган. Қотилнинг яқинлари ва қўшнилари уни мўмин, қонунга амр қилувчи киши сифатида таърифлашган. Полиция маълумотларига кўра, қотил аввал ҳеч қачон қонунни бузмаган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди