Ҳиндистон ҳукумати ўн минглаб мусулмонларни депорт қилмоқчи

Фото: Reuters
Ҳиндистон ҳукумати жума куни Мянма ва Бангладеш томонлари билан 40,000 кишидан иборат роҳингя мусулмонлари жамоатини депорт қилиш масаласида музокараларни бошлади.
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида минглаб роҳингялар аҳолисининг асосий қисми буддизм динига эътиқод этувчи Мянмадаги таъқиблардан қочиб, Бангладешга, бундан ташқари Ҳиндистон чегараларини кесиб ўтиб, мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига келиб ўрнашган. Расмий Нью-Дели маълумотига кўра, 14,000 нафар қочоқ расман БМТ Муҳожирлар агентлиги томонидан қайд этилган.
"Бу муаммо фақат ҳукумат даражасидаги дипломатик музокаралар орқали ҳал этилиши мумкин”, - дейди Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги вакили Дҳатвалиа.
Ўтган йилнинг 9 октябрида "Ҳаракаҳ ал-Яқин” ҳаракатининг Мянма чегара постларига ҳужуми натижасида низолар бошланган эди. Шундан бери 75,000 нафарга яқин роҳингя Бангладешга кўчиб келган. Айни пайтда 1,3 миллиард аҳолига эга Ҳиндистон ичида ҳам ишсизлик, қашшоқлик ва ижтимоий шароитлар паст даражада бўлиб, бунинг устига этник-диний тўқнашувлар мусулмон жамоаларининг тинкасини қуритиб бормоқда.
Ҳозирда роҳингяларнинг катта қисми Уттар Прадеш, Жамму, Ҳаряна ва Делининг шимолида истиқомат қилиб келяпти.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

20:10 / 16.03.2025
Ҳиндистонда камёб шерлар икки ҳафтада уч кишининг ўлимига сабабчи бўлди

00:10 / 13.03.2025
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025