Microsoft компанияси iMac’нинг сенсор экранли рақобатчисини тақдим қилди

Фото: tjournal.ru
Microsoft компанияси ўзининг биринчи моноблоки Surface Studio’ни тақдим қилди. Қурилманинг ўзига хос жиҳати кўрсатиш қобилияти 4500 га 3000 пиксел бўлган 28 дюймли сенсор экрани ҳисобланади. Бу ҳақда 26 октябрда бўлиб ўтган тақдимотда компания вакиллари маълум қилишди.
Янги қурилманинг яна бир жиҳати 1,3 мм қалинликдаги хромланган рамкаси бўлди. Microsoft муҳандислари ғояси бўйича, рамка экранга тўғридан қаралганда йўқолиши ва моноблокни "пикселлардан иборат вараққа" айлантириши керак. Қурилманинг қалинлиги 12,5 мм ни ташкил қилади.
Компанияда таъкидланишича, қурилма экрани яратилган LCD-дисплейлар ичида энг юпқаси ҳисобланади. У 13,5 млн пикселга эга ва бу кўрсаткич 4К-телевизорлар бозоридаги мавжуд исталган дисплейдан 63 фоизга кўпроқни ташкил қилади.
Қурилманинг барча деталлари ўрнатилган алоҳида корпуснинг ичида 4 ядроли Intel Core i7 процессори, DDR4 стандартидаги 32 Гб тезкор хотира, Nvidia GTX 980M видеокартаси ва 2 Тблик SSD-диск жойлашган.
Қурилманинг дастлабки нархи 2999 долларни, максимал нархи эса 4199 долларни ташкил қилади. Microsoft қурилманинг қимматлигини у матн, тасвир, видео ва 3D-графика билан ишловчи профессионалларга мўлжаллангани билан тушунтирган.
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

16:31 / 28.02.2025
Skype тез орада ёпилиши мумкин

22:12 / 17.01.2025
Microsoft россиялик ҳакерларни сиёсатчиларнинг WhatsApp аккаунтларига ҳужум уюштиришда айблади

00:31 / 05.01.2025