Microsoft компанияси LinkedIn ижтимоий тармоғини сотиб олмоқда

Microsoft компанияси LinkedIn ижтимоий тармоғини 26,2 млрд долларга сотиб олиш бўйича битим тузди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.
Баёнотда ижтимоий тармоқ "ўз бренди, маданияти ва мустақиллигини сақлаб қолиши" айтилган. LinkedIn раҳбари Жефф Вейнер ҳам ишлашни давом эттиради ва фақатгина Microsoft раҳбари Сатья Наделла олдида ўз лойиҳаси учун жавоб беради.
Таъкидланишича, битим 2016 йил давомида тузилади.
Бироқ АҚШдаги савдолар вақтида Microsoft ижтимоий тармоқни сотиб олиши ҳақидаги хабардан кейин акцияси нархи 3 фоизга, яъни 49,92 долларга тушиб кетди.
LinkedIn акцияси эса аксинча 47 фоизга ўсиб, 193,01 долларни ташкил қилди.
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

16:31 / 28.02.2025
Skype тез орада ёпилиши мумкин

22:12 / 17.01.2025
Microsoft россиялик ҳакерларни сиёсатчиларнинг WhatsApp аккаунтларига ҳужум уюштиришда айблади

00:31 / 05.01.2025