Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Optimus роботларини фикр кучи билан бошқариш имконияти пайдо бўлади
Илон Маскнинг Neuralink компанияси ўз мижозларига шундай имкониятни тақдим этади. Айни вақтда миясига чип ўрнатилган етти киши компютерни фикр кучи ёрдамида бошқармоқда.

Фото: Tesla
Илон Маскнинг Neuralink компанияси ўз мижозларига Tesla томонидан яратилган Optimus ҳуманоид роботларини фикр кучи ёрдамида бошқариш имкониятини тақдим этади. Бу ҳақда компаниянинг бир неча кун олдин бўлиб ўтган тадбирида маълум қилинди.
Илонга кўра, мия имплантлари ўрнатилган имконияти чекланган инсонлар «Optimus роботига масофадан туриб, фикр кучи ёрдамида» боғлана олади. Ушбу қадам мавжуд технологияларнинг давоми ҳисобланади: айни вақтда миясига чип ўрнатилган етти киши компютерни фикр кучи ёрдамида бошқармоқда, жумладан, улар матн териб, ўйинлар ўйнаяпти.
Узоқ муддатли истиқболда технология организм функцияларини тўлиқ тиклашга йўналтирилган. Имплантлар миядан келадиган электр сигналларини ўқиш ва уларни ташқи қурилмалар учун буйруқларга айлантириш орқали ишлайди.
Шунингдек, тадбирда имплантларнинг ўзини такомиллаштириш режалари ҳам эълон қилинди. 2026 йилга бориб компания 3000 та каналга эга чипларни, 2028 йилда эса 25 мингта каналли имплантларни тақдим этиш ниятида.
Аввалроқ Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Ноутбук қаршисидаги эркак худди экранга шунчаки тикилиб ўтиргандек кўриниши мумкин. Аммо эълон қилинган видеода курсор унинг фикр кучи ёрдамида ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Умра хизматларини ноқонуний амалга ошираётган шахслар фаолиятини аниқлаш мақсадида “Сирли мижоз” тадбири ўтказилади
Жамият | 10:54
-
2025 йил мода ранглари — табиат, ҳиссиёт ва жасорат уйғунлигида
Аёллар дунёси | 10:43
-
Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича айрим қонунлар ўзгартирилди
Ўзбекистон | 10:32
-
«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензин нархи арзонлаштирилгани ҳақида хабар берди
Иқтисодиёт | 10:30
Мавзуга оид

12:28 / 22.06.2025
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди

22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди

23:05 / 04.04.2025
Neuralink бутун дунё бўйлаб янги беморлар қидиришни бошлади

18:47 / 31.03.2025