Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия биринчи сузувчи газ платформасини очиқ денгизга юборди
«Усмон Ғози» номини олган платформа 2026 йилдан ишга тушади ва битта нуқтада камида 20 йил фаолият юритади. Қайта ишлаш бўйича лойиҳавий қувват суткасига 10,5 млн куб метр газни ташкил этади.

Фото: Anadolu Agency
Туркияда табиий газ қазиб олиш бўйича мамлакат тарихидаги биринчи сузувчи платформ Қора денгизга йўл олди, деб хабар бермоқда Anadolu.
Тантанали маросимда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам иштирок этди. «Усмон Ғози» номли махсус кема 2026 йилдан бошлаб газ қазиб олишни бошлайди.
Платформа Сакаря газ кони томон йўл олмоқда. 2026 йил ўрталарида «Усмон Ғози» ишга тушиб, кунига 20 миллион куб метр газ билан таъминлаши кутилмоқда — бу ҳозирда қазиб олинаётган газ ҳажмидан қарийб икки баробар кўп. Платформа битта нуқтада камида 20 йил хизмат кўрсатади.
Кема узунлиги 298,5 метрни, эни эса 56 метрни ташкил этади. Экипажи 140 кишигача етиши мумкин.
Қайта ишлаш бўйича лойиҳавий қувват суткасига 10,5 миллион куб метр, узатиш қуввати эса 10 миллион куб метр газни ташкил этади. Қайта ишланган газ 161 километрли қувурлар орқали қуруқликка етказилиб, Туркия миллий газ тармоғига узатилади.
Лойиҳа Туркиянинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлаш ва импортга бўлган қарамликни камайтириш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.
«Усмон Ғози» платформаси Босфор кўрфазидан 11 соатда ўтиши ва 1 июнда Филёс портига етиб бориши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

08:02 / 10.07.2025
Фтизиатрия диспансерида 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

13:53 / 05.07.2025
Янги қурилган кўп қаватли уйларни газга улашда муаммолар юзага келяпти

12:47 / 04.07.2025