Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
Франция раҳбари АҚШ президенти «Владимир Путиннинг Украина ҳақидаги ёлғонларининг айрим жиҳатларидан хабардор» деган фикрни билдирди.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин унга тинчликка тайёрлиги ҳақида ёлғон гапирганини тушунди. Бу Франция президенти Эммануэл Макроннинг фикри, деб ёзди The Guardian.
Ветнамга дипломатик сафарда бўлган Макрондан сўнгги кунларда Россиянинг Украинани ўққа тутаётганига изоҳ бериш сўралди.
Франция раҳбари АҚШ президенти «Владимир Путиннинг Украина ҳақидаги ёлғонларининг айрим жиҳатларидан хабардор» деган фикрни билдирди.
У Трампнинг «Путинга бўлган ғазаби» тегишли чораларга олиб келишига умид қилишини айтди. Франция президенти, эҳтимол, АҚШ Европа Иттифоқи билан биргаликда Россияга қарши қўллаши мумкин бўлган санкцияларни назарда тутган, деб ёзди нашр.
Аввалроқ, 25 майдан 26 майга ўтар кечаси Россия армияси Украина шаҳарларини оммавий ўққа тутди. Украинанинг турли минтақаларида 13 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Хусусан, Житомир вилоятида Россия ракетаси бир оиладан уч нафар болани ўлдирди.
Бунинг ортидан АҚШ президенти Трамп Путинга қарши кескин гапириб, уни ақлдан озганликда ва асоссиз қотилликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Путин билан жуда яхши муносабатда бўлган, бироқ «унга нимадир бўлган».
Кремль Америка президентининг баёноти «ҳиссий босим таъсирида» бўлганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

23:54 / 14.07.2025
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин

21:01 / 14.07.2025
Трамп Россияга Украина билан келишувга эришиш учун 50 кун муҳлат бермоқчи

20:19 / 14.07.2025
Россия суди ёзувчи Борис Акунинни сиртдан 14 йиллик қамоққа ҳукм қилди

20:02 / 14.07.2025