Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиялик эр-хотин йўқолган мушугини қидиришга 22 минг доллар сарфлади
Улар қарийб бир йилдан бери ҳар дам олиш кунлари 450 км йўл босиб, мушук йўқолган ҳудудга плакатлар илиб чиқмоқда.

Фото: The Times
Германиялик эр-хотин Рафал ва Моника Клайншмит ўзларининг йўқолиб қолган мушугини қидиришга 22 минг доллардан ортиқ пул сарфлади, деб ёзади The Times.
Қайд этилишича, Неро лақабли мушук 2024 йилнинг июлида, Рафал ва Моника дам олишга кетишни режалаштираётганида уйдан қочиб кетган. «Рафиқам билан таътилни Кимгауда ўтказмоқчи эдим. У ўша ердаги реабилитация марказида эди. Мен Эрлангендаги меҳмонхонага тўхтадим. Кейин эса Неро ўзининг транспорт қутисидан сакраб тушиб, қочиб кетди», — дейди эркак.
Шундан сўнг эр-хотин мушукни топиш учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширган. Хусусан, улар ҳар дам олиш кунлари 450 километр йўл босиб, мушукнинг расми туширилган плакатларни илиб чиқади ва Неронинг эътиборини тортиш учун у яхши кўрган тунец балиғини харид қилади.
Таъкидланишича, уй ҳайвонини қидириш жараёнида эр-хотин бензин, меҳмонхоналарда яшаш, махсус камера ва овқатлар харид қилишга умумий ҳисобда 22 минг доллар сарфлаган.
Қидирув ишлари натижа бермаётганига қарамай, Рафал ва Моника умидларини йўқотмаган. Бунинг устига мушук чипланган, шу боис волонтёр ёки шунчаки бефарқ бўлмаган одамлар ёрдамида унинг қаерда экани исталган вақтда маълум бўлиб қолиши мумкин. «У мен учун муҳим аҳамиятга эга. У оиламиз дўсти ва аъзоси. Ва сен дўстларингни ташлаб кетмайсан. Мен таслим бўлмайман. Мен унинг ҳали ҳам тириклигига ишонаман», — дейди Рафал.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

15:52 / 14.07.2025
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади

15:30 / 14.07.2025
Германиялик эр-хотин Калининград яқинида сувости кемасини кўрганини хабар қилди

13:55 / 14.07.2025
Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди

14:07 / 12.07.2025