Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
Ўзбекистонда атом электр станцияси учун қуруқ совитиш тизимларини ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланиши режалаштириляпти. Ўзбекистон президентининг Венгрияга ташрифи доирасида «Ўзатом» ва MVM EGI компанияси атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Келишув илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, технологияларни маҳаллийлаштириш, зарур инфратузилмани яратиш кабиларни ҳам ўз ичига олади.

«Ўзатом» ва Венгриянинг MVM EGI давлат корхонаси атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президентининг Венгрияга ташрифи доирасида томонлар ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва англашув меморандуми имзолаган.
«Ҳамкорлик тўғрисидаги битим илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, атом электр станцияларида қуруқ совитиш тизимларини етказиб бериш ва амалда татбиқ қилиш, технологияларни маҳаллийлаштириш, зарур инфратузилмани яратиш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини ташкил этишни назарда тутади», дейилади «Ўзатом» хабарида.
«Ўзатом» раҳбари Азим Аҳмадхўжаевга кўра Венгрия томони Ўзбекистонда атом электр станциялари учун қуруқ совитиш тизимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилган.
«Президент атом электр станциялари учун энергия тежамкор ва ривожланган технологияларни олиб келиш бўйича топшириқ берган. Венгрияда энг яхши ривожланган технология бу — қуруқ совитиш тизимлари. Бу тизимлар бизга энг паст даражада сувни ишлатиш имконини беради, чунки реакторларни совитиш учун жуда кўп ҳажмда сув керак бўлади», — деди Аҳмадхўжаев Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервюсида.
Унинг қўшимча қилишича, 2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади.
«Келгуси йилдан бу тизимларни ишлаб чиқаришга ўтамиз. Бундан ташқари, Венгриядаги ҳамкорларимиз томонидан ушбу тизимларни ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондаги имкониятларни ҳам ўрганиш таклифи бўлди. Айнан шу масала бўйича келаси ойдан бошлаб бизга катта делегация келади. Улар барча имкониятларни ўрганиб чиқади ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга ўтамиз», — деди «Ўзатом» раҳбари.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

07:34 / 21.07.2025
Будапешт: Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга кетади

16:48 / 13.07.2025
Венгриядаги энг қадимий кутубхона қўнғизлар сабаб юз минглаб китобларидан айрилиши мумкин

09:38 / 08.07.2025
Венгрия Ўзбекистонда Усмонийлар даврига оид экспонатларни намойиш этмоқчи

16:17 / 07.07.2025