Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Будапешт: Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга кетади
Тўғридан тўғри ёки билвосита, Будапештдаги ҳисоб-китобларга кўра, 2028-2034 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқи бюджетидаги ҳар бешинчи евро Украинага кетади. «Бу мантиқий эмас», деди Венгриянинг Европа ишлари бўйича вазири DW нашрига.

Янош Бока Фото: Martin Bertrand/Hans Lucas/AFP/Getty Images
Украина Европа Иттифоқи янги бюджетининг тахминан 20 фоизини олади, деди Венгриянинг Европа ишлари бўйича вазири Янош Бока DW мухбири билан суҳбатда. Унинг сўзларига кўра, расмий Будапешт Еврокомиссиянинг 2028-2034 йилларга мўлжалланган янги бюджет бўйича таклифини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келган.
«Биз дастлабки таҳлил ўтказдик ва хулосага келдикки, бу таклифга кўра, Украина нафақат Украина жамғармасидан маблағ олади, балки тўғридан тўғри ёки билвосита ушбу етти йиллик давр учун Европа Иттифоқи бюджетининг тахминан 20 фоизини олади. Бу шуни англатадики, бюджетдаги ҳар бешинчи евро тўғридан тўғри ёки билвосита Украинага кетади. Мен буни мантиқий эмас деб ҳисоблайман», деди у.
Венгрия ҳукумати қандай қилиб бундай хулосага келгани ҳақида сўралганда, у Украина жамғармасидан ажратиладиган 100 миллиард евродан ташқари, Киев Европа тинчлик жамғармасидан фойдаланишини, унинг миқдори икки баравар кўпайтирилиб, 31 миллиард еврога етиши ва «бу маблағларнинг катта қисми Украинага йўналтирилишини» тушунтирди. DW мухбирининг Венгрия ушбу жамғармани блоклаётгани ҳақидаги сўзларига жавобан, Бока гап амалиёт эмас, балки Европа комиссиясининг таклифи ҳақида кетаётганини айтди.
Бундан ташқари, Будапешт ҳисоб-китобларига кўра, мудофаа саноати бюджети 5 баробар оширилди, унинг асосий мақсадларидан бири Украина ва Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлашдир. «Шунинг учун, мен бу пулнинг катта қисми ҳам Украинага кетишини кутяпман», деди у. «Европа Иттифоқининг Global Europe ташқи сиёсат жамғармаси ҳам Украина билан боғлиқ масалаларни молиялаштиришга имкон беради. Қўшимча кредит линиясини яратиш кўзда тутилган, бу Украинани кредитлар орқали молиялаштириш нуқтайи назаридан чексиз имкониятдир».
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
-
Пора билан ушланган МИБ ходими 6 йилга қамалди
Жамият | 12:13
Мавзуга оид

11:32
Аляскадаги учрашув Путин учун синов – НАТО бош котиби

08:57
Украина Россиянинг 2 минг км узоқликдаги ҳудудига зарба берди

08:53
Россия қўшинлари Запорижжя шаҳри автовокзалига авиабомба ташлади

00:32