Жаҳон | 18:24 / 20.05.2025
1777
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди

Аҳоли ва сайёҳларга вулқонга 6-7 км радиусда яқинлашмаслик, хотиржамликни сақлаш тавсия этилмоқда.

Фото: Instagram

Индонезия шарқида Левотоби Лаки-лаки вулқони отилиши бошланди, деб хабар берди CNBC Indonesia нашрига таяниб Central Asia.

Кул ва тутун устуни тоғ тепасидан 5,5 км баландликда ёки денгиз сатҳидан тахминан 7 минг метр баландликка кўтарилди.

Хабарларга кўра, шамол доимий равишда кулни тарқатмоқда, бу вулқон фаоллиги беқарор эканини англатади. Мутахассисларнинг қайд этишича, вулқон фаоллиги ҳали ҳам нисбатан юқори. Шунинг учун маҳаллий ҳокимият вулқон фаоллигини III даражадан IV даражага кўтарди.

Аҳоли ва сайёҳларга вулқонга 6-7 км радиусда яқинлашмаслик, хотиржамликни сақлаш тавсия этилмоқда. Табиий офат содир бўлиш эҳтимоли бор ҳудудларда жойлашган аҳоли ёмғирлар пайтида лава тошқинлари эҳтимолидан огоҳлантирилди.

Мавзуга оид