Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик алпинист Эверестга чиқиш бўйича янги рекорд ўрнатди
Британиялик Кентон Кул дунёнинг энг баланд чўққисига 19 марта чиқишга муваффақ бўлди. У Эверестни энг кўп забт этган чет элликка айланди.

Фото: Instagram
Британиялик алпинист Кентон Кул Эверестга 19 маротаба кўтарилиб, дунёдаги энг баланд чўққини энг кўп забт этган чет элликлар орасида янги рекордни ўрнатди, деб хабар беради BBC.
51 ёшли эркак Эверестга 18 май, якшанба куни бошқа алпинистлар билан бирга чиққан. Экспедиция аъзоси бўлган Исвари Пауделнинг айтишича, британиялик алпинист вазифани «шунчаки аълога уддалаган».
Кул Эверестни илк бор 2004 йилда забт этган эди ва шундан буён у мунтазам равишда чўққига кўтарилиб келади. Бу ишни британиялик асосан май ойида — алпинизм учун қулай бўлган мавсумда амалга оширади.
Аммо унинг чўққига чиқиш карерасида айрим узилишлар ҳам бўлган. 2014 йилда мавсум қор кўчкиси сабаб 16 нафар шерпнинг фожиавий ўлимидан кейин бекор қилинган эди. Келгуси йилда ҳам кучли зилзила ва кўчкилар оқибатида чўққига чиқишга рухсат берилмаган. 2020 йилда эса Кул коронавирус пандемияси сабаб Эверестга чиқа олмаган.
Айни вақтда Кул Эверестни 19 маротаба забт этган ягона чет эллик ҳисобланади. Бироқ бу борадаги мутлақ рекорд непаллик шерп Ками Ритага тегишли — у Эверестга 30 маротага кўтарилган. Яқин кунларда у ўз рекордини янгилаб, 31 марта дунёнинг энг баланд чўққисига кўтарилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январ бошларида Непал ҳукумати хорижликлар учун Эверест чўққисига чиқиш тўловларини оширганди. Янги қоидаларга кўра, чет элликлар учун баҳор мавсумида (март—май) чўққига чиқиш учун тўлов 11 минг доллардан 15 минг долларга, куз мавсумида (сентябр—ноябр) 5,5 минг доллардан 7,5 минг долларга, қишда (декабр—феврал) ва ёмғирли мавсумда (июн—август) — 2,75 минг доллардан 3,75 минг долларгача кўтарилган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

18:08 / 03.07.2025
Дронлар Эверест ёнбағирларини чиқиндилардан тозалашни бошлади

23:43 / 21.05.2025
Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди

18:29 / 29.04.2025
Непал тажрибасиз алпинистларга Эверестга чиқиш учун рухсат бермайди

15:06 / 22.01.2025