Трамп: Рубио Туркиядаги Россия-Украина музокараларида иштирок этади
Саудия Арабистонига ташриф буюрган АҚШ президенти Доналд Трамп, Туркияда ўтказилиши режалаштирилган Россия-Украина музокараларида давлат котиби Марко Рубио иштирок этишини айтди.

Фото: Reuters
«Ушбу ҳафта охирида, эҳтимол, пайшанба куни Туркияда музокаралар бўлади ва у ерда яхши натижалар бўлиши мумкин. Марко у ерга боради», — дея Трампнинг Ар-Риёддаги сўзларини келтирди AFP.
Аввалроқ ОАВ манбаларга таяниб, Трампнинг икки вакили Кит Келлог ва Стив Уиткофф иштирок этиши ҳақида хабар берган эди. Трамп Туркияга шахсан келишини истисно этмади.
Россия президенти Владимир Путин 15 май куни Истанбулда музокаралар ўтказишни таклиф қилди, бироқ улар бўлиб ўтадими ёки қандай шаклда бўлиши ҳозирча номаълум.
Украина президенти Володимир Зеленский Истанбулда Путин билан шахсан учрашишга тайёрлигини, аммо Россиянинг қуйи мансабдор шахслари билан учрашмаслигини айтди. Россия томони Истанбулга делегация юборишини билдирди, лекин Путиннинг шахсий иштироки ҳақида ҳеч нарса айтмади.
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:55 / 13.06.2025
Трамп: Эронда энди ядровий дастур қолгани аниқ эмас

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

23:40 / 12.06.2025