Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 38 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди
У 1987 йилда амалга оширмаган қотиллиги учун суд томонидан айбдор деб топилган.

Фото: AP
Буюк Британия апелляция суди 38 йил давомида қамоқда ноҳақ ўтирган 68 ёшли Питер Салливанга нисбатан қўйилган айбловни олиб ташлади, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, эркак 1987 йилда Мерсисайдда 21 ёшли флорист Диана Синдаллни ўлдиргани учун қамалган. Қиз зўрланган ва ўлгунига қадар калтакланган. Айблов томони ўша вақтда жиноятни Салливан амалга оширганини таъкидлаган — у маст ҳолатда темир бўлаги билан кўчага чиқиб, ишдан кейин уйига қайтаётган қизга ҳужум қилгани айтилган. Ўтган йиллар давомида Салливан ўзининг айбсиз эканини айтиб келган, унинг адвокатлари эса икки маротаба ҳукмнинг бекор қилинишига уринган.
Жиноий ишларни қайта кўриб чиқиш комиссияси буюртмаси асосида амалга оширилган янги ДНК экспертиза натижалари Салливаннинг айбсизлигини исботлашда асосий омил бўлган. Аниқланишича, жиноят жойидаги генетик излар бошқа эркакка тегишли бўлиб, ҳозирча унинг шахси аниқланмаган. Прокуратура вакили агар ушбу маълумотлар 1987 йили унда бўлганида, иш умуман бошқача тарзда якунланган бўлишини тан олган.
Судя Холройднинг сўзларига кўра, янги далиллар сабаб «айблов ҳукмини асосли деб атаб бўлмайди». Салливан суд мажлисини қамоқхонада туриб, видеоалоқа орқали кузатган.
Мерсисайд полициясининг маълум қилишича, 2023 йилдан бери идора 260 дан ортиқ эркакни текширган, аммо Синдаллнинг танасида ДНКсини қолдирган одам шахсини аниқлай олмаган. Катта детектив Карен Жондриллнинг сўзларига кўра, полиция айбдорни топиш учун Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги билан ишлашни давом эттиради.
Салливан воқеаси Буюк Британия тарихидаги энг узоқ давом этган суд хатоси бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари уни ДНК экспертизаларининг янги натижалари асосида ўнлаб йиллардан кейин оқланган Эндрю Малкинсон ва Виктор Нилон ишларига таққослади. Тергов раҳбари Жеймс Берлининг айтишича, апелляция тизими ислоҳотга муҳтож.
Аввалроқ АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи эркак қарийб 30 йил ноҳақ қамоқда ўтиргандан сўнг 13 миллион доллар миқдорида товон пулига лойиқ деб топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Бинямин Нетаняҳу «яроқсиз» овқатдан заҳарланди
Жаҳон | 08:11 / 21.07.2025
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47 / 20.07.2025
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синови балига қўшилмайдиган бўлди
Таълим | 10:01
-
“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди
Ўзбекистон | 10:00
-
Россия музокаралар раунди арафасида Одесса ва Сумига зарба берди
Жаҳон | 09:36
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
Мавзуга оид

21:58 / 21.07.2025
АҚШ 2008 йилдан бери биринчи марта Британияда ядровий бомба жойлаштирди

14:45 / 21.07.2025
Уэлс Ўзбекистонда йирик давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи

12:29 / 21.07.2025
Лондон Киевни қуроллантириш бўйича «50 кунлик кампания»га чақиради

10:48 / 21.07.2025