Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Кувайт бизнес маркази очилиши мумкин
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров, Кувайтдаги элчи Аюб Юнусов ва Уммондаги элчи Абдусалом Ҳотамов Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари сафар давомида вилоят раҳбарияти, ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди ва етакчи корхоналар фаолияти билан танишди.
Хусусан, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев билан кечган мулоқот чоғида хорижий мамлакатларда вилоятнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм имкониятларини кенг тарғиб қилиш, салоҳиятли инвесторларни жалб этиш, ҳудудда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини янада ошириш тўғрисида фикр алмашилди.
Самарқанд вилоят раҳбари хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика ҳақида батафсил маълумот берди. Таълим соҳасида илм-фанни янада ривожлантириш бўйича чет давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг тажрибаларини ўрганиш зарурлигини таъкидланди.
Самарқанд вилояти ва хорижий мамлакатлар ўртасида инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий муносабатлар, таълим, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги истиқболли дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров Самарқанд вилоятининг Беларусь билан ҳамкорлигини яна ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Жумладан, сут маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги жиҳозлари ишлаб чиқарувчилар билан қўшма кластерлар очиш, Самарқанддан полиз маҳсулотларини ушбу давлат бозорига етказиб бериш ва бунинг учун логистикани ривожлантириш, Самарқанд ва Минск университетлари билан талабалар алмашинуви, илмий лойиҳалар бўйича иш олиб бориш, Минск – Самарқанд йўналишида авиақатновларни ташкил этиш истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
Ўзбекистоннинг Уммондаги элчиси Абдусалом Ҳотамов Самарқанднинг туризм соҳасидаги салоҳияти ва мавжуд имкониятларини султонликда кенг тарғиб этишга эътибор қаратди. "Чунки, Уммонда юртимиздаги тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас масканларга қизиқиш жуда юқори. Агар Маскат –Самарқанд йўналишида доимий ёки мавсумий чартер авиақатновлар йўлга қўйилса, бу қулай имконият бўлади. Шунингдек, уммонлик туроператорлар учун Самарқандга инфо-турлар ташкил этиш, сайёҳларга махсус турпакетлар таклиф этиш ҳам ўз самарасини бериши табиий", деди элчи.
Кувайтдаги элчи Аюб Юнусов Самарқандда "Кувайт бизнес маркази" очиш, Кувайт фонди билан вилоятда инфратузилма, йўл қурилиши, сув таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш таклифини билдирди. "Кувайт университетлари билан ҳамкорликда Самарқандда исломшунослик, ҳуқуқшунослик ва тиббиёт йўналишларида қўшма таълим дастурларини очиш бўйича ҳам таклифлар бор", деди элчи Аюб Юнусов.
Мулоқот якунида билдирилган таклифлар асосида "Йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

08:32 / 11.07.2025
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" форуми бўлиб ўтди

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

11:37 / 04.07.2025