Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш талабига жавоб қайтарди
Песков Украинада ўт очишни тўхтатиш талабларини «ультиматумлар тили» деб атади, буни «Россия учун қабул қилиб бўлмайди».

Фото: РИА Новости
Кремль Ғарб етакчиларининг Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлаш ҳақидаги талабларини қабул қилиб бўлмайдиган «ультиматум» деб атади. Бу ҳақда 12 май, душанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Бу огоҳлантиришдан олдин биз куни кеча ҳам огоҳлантиришни эшитган эдик. Ёдингизда бўлса, улар ҳам ультиматум кўринишида айтилган эди. Бундай ультиматум тили Россия учун қабул қилиниши мумкин эмас. Россия билан бундай тилда гаплаша олмайсиз», — деди Песков.
Аввалроқ Германия ҳукумати матбуот котиби Штефан Корнелиус, агар Москва расмийлари 12 майда Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича талабларни бажармаса, Берлин европалик ҳамкорлар билан санкциялар тайёрлашини айтди.
Песковнинг сўзларига кўра, Россия «узоқ муддатли тинч йўл билан келишувга эришиш йўлларини жиддий излашга» бел боғлаган. Кремль матбуот котиби Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияда Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан тўғри музокараларни қайта бошлаш таклифини яна бир бор эслади, бироқ Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Путинга уларда шахсан иштирок этиш таклифига изоҳ бермади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон осмонида қаторлашиб учаётган жисмлар кўринди. «Ўзбеккосмос» ҳолатни тушунтириб берди
Жамият | 18:34
-
Шавкат Мирзиёев Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди
Ўзбекистон | 18:33
-
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди
Жаҳон | 18:15
-
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
Жамият | 18:11
Мавзуга оид

16:57
АҚШ нафақат Украинага, балки бошқа мамлакатларга ҳам ҳарбий ёрдамни тўхтатди

16:00
Курскда Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари ҳалок бўлди

12:38
Украина дронлари Россиянинг Липецк вилоятига ҳужум қилди

12:20