Фирибгарлар қандай қилиб банк картасидаги пулларни ўмармоқда?
Бугунги кунда ўғрилар олдингизга келиб чўнтагингизга қўл солмайди, балки сизнинг ҳисобингиздаги пулларга кўз олайтирмоқда. Ушбу видеода фирибгарлар телефонга «кириб олиш» учун энг кўп қўллайдиган усул – зарарли APK файллар, ундан сақланиш йўллари ҳамда фирибгарликка дучор бўлганда нима қилиш кераклигини тушунтириб берамиз.

Мақсади ўғрилик бўлган бу фирибгарликка асосан ёши катталар, телефонга келадиган ҳар хил файлларнинг формати билан таниш бўлмаганлар алданиб қолмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар камаймаяпти.
Бу фирибгарликнинг энг кенг тарқалган тури – «ўлжа»нинг смартфонига зарарли APK форматидаги дастурга ўхшаш файл юборилади. Бу орқали унинг телефонидаги SMSлар, пластик карта уланган дастурлар бошқаруви қўлга олинади ҳамда пулларни ўз ҳисоб рақамига ўтказади.
Ушбу видеода фирибгарлар сизнинг телефонингизга «кириб олиш» учун энг кўп қўллайдиган усуллар, ундан сақланиш йўллари ҳамда фирибгарликка дучор бўлганда нима қилиш кераклигини тушунтириб берамиз.
Хўш, фирибгарларнинг найрангларидан қандай ҳимоялансак бўлади?
- Аввало табиийки бундай шубҳали файлни очмаслик лозим;
- Агарда иловани очиб ўрнатишга улгурган бўлсангиз зудлик билан иловани ва телеграм аккаунтингизни (заруратга қараб) ўчириб юбориш лозим. Чунки сизнинг аккаунтингиздан бошқаларга автоматик равишда вирусли файл юборилган бўлиши эҳтимоли юқори;
- Кейинги ўринда сизга бундай файлни юборган танишингизга телефон қўнғироғи орқали алоқага чиқиб, уни бохабар қилинг.
- Энг асосийси, тўлов дастурлари (Payme, Click, Paynet ёки бошқа банк иловалари) созламаларига кириб у ердаги қурилмалар бўлимидан бегона қурилмаларни чиқариб юборинг;
- Пластик картангизга уланган телефон рақамингизни ўзгартиришни ҳам унутманг, бу ишни банкоматлар орқали амалга ошириш мумкин.
Агар картадаги пуллар бирин-кетин ечилиб бораётган бўлсаю, сиз шошилинч пайтда нима қилишни билмай қолсангиз: биринчи бўлиб пластик картангизнинг банкига қўнғироқ қилиб, картангизни блокка солдириб туринг. Бу фирибгарларнинг ишини музлатиб қўяди. Шундан кейин юқоридаги чораларга ўтсангиз бўлади.
Яна бир муҳим эслатма, бу турдаги фирибгарлик фақатгина APK файли кўринишида келмайди, балки шубҳали ҳавола (ссилка) кўринишида ҳам келиши мумкин. Мисол, бирор расмий сайтнинг кўринишига ўхшатиб ясалган сайт бўлади, унинг URL манзили ҳам жуда оригиналига яқин бўлади. У ерга адашиб ёки тушунмай тўлов қилиш учун кирсангиз, фирибгарлар SMS код орқали сизнинг банк картангизга «доступ» олади.
Энг тўғри ва оддий йўл: сизга юборилган ҳеч қандай шубҳали иловаю, ҳаволаларни очманг. Дастурларни фақат расмий дўконлардан (Play Market, Galaxy ёки Mi Store) ўрнатинг.
Ўзингиз ва пулларингизни эҳтиёт қилинг!
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Житомир яқинидаги портлашлар: икки корхона яксон этилган
Жаҳон | 12:20
-
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди
Жамият | 12:13
-
Самарқандда экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағни ўзлаштирган мансабдорлар аниқланди
Жамият | 12:10
-
Одессада Россия дрони 9 қаватли бинога урилди, жабрланганлар бор
Жаҳон | 12:06
Мавзуга оид

17:49 / 30.06.2025
Машина олиб бериш баҳонасида 840 дан ортиқ одамни чув туширган гуруҳ қўлга олинди

12:20 / 30.06.2025
Фирибгарликда айбланган фуқаро Туркиядан депортация қилинди

18:14 / 28.06.2025
Халқаро қидирувдаги шахс Полшадан Ўзбекистонга қайтарилди

14:39 / 26.06.2025