Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
Стипендия эгалари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади. Тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.

«Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида президентнинг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади.
«Эл-юрт умиди» стипендияси эгалари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади. Тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.
Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:
- биринчи юзталикка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
- биринчи уч юзталикка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
- биринчи йигирматаликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриядаги янги уруш. Дурузлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:26
-
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 20:25
-
Uzcard ва “Элкарт” Ўзбекистон ва Қирғизистонни трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати билан боғлади
Жамият | 20:00
-
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 19:58
Мавзуга оид

11:25 / 16.07.2025
Фуқароларга иккинчи олий таълим олиш учун онлайн ариза юбориш тартиби жорий қилинади

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

11:28 / 03.06.2025
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

10:40 / 28.05.2025