Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Дунё бўйлаб 55 минг кишига бериладиган ушбу лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиқди.

Фото: Getty images
АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури (Green Card) доирасида 55 мингтагача доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.
Қайд этилишича, 2024 йилда тахминан 131 мингдан ортиқ кишига бу дастур (лотерея) доирасида ютуқ чиққан.
3 май куни дастур натижалари эълон қилинди. Унга кўра:
- Ўзбекистон — 5564;
- Жазоир — 5526;
- Россия — 5519;
- Миср — 5515;
- Судан — 5505 номзод ғалаба қозонган.
«Рўйхатдан ўтган дастлабки 55 минг кишидан баъзилари виза бериш учун ўз ишини давом эттирмаслиги мумкинлиги сабабли, бу муҳимроқ рақам барча DV-2025 рақамлари 2025 йилда (2024 йил 1 октябр, 2025 йил 30 сентябргача) ишлатилишини таъминлаши керак», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Green Card лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Бу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина виза олади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025
Мавзуга оид

00:57 / 21.07.2025
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»

21:30 / 02.07.2025
Бокуда 8,5 гектар майдонда «Ўзбекистон» боғи барпо этилади

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

19:02 / 22.05.2025