Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
Ўзбекистонда 2024 йил давомида тадқиқотлар ва ишланмалар учун умумий 4 триллион 581 миллиард 616 миллион сўм сарфланган.
Инновацион ривожланиш агентлигига кўра, 2024 йил давомида “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш стратегияси”да белгиланган кўрсаткичларга эришиш бўйича қуйидаги ютуқларга эришилди:
- ҳудудларда инновация марказлари сони 216 тага етди (режага нисбатан 102,9 фоиз);
- технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналари сони 265 тани ташкил этди (101,5 фоиз);
- яратилган янги технологиялар сони 192 та (103,2 фоиз);
- йиллик рўйхатга олинган патентлар сони 165 тага етди (201,2 фоиз);
- хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сони 92 та (116,5 фоиз);
- рўйхатга олинган стартаплар сони 531 тага етказилди (101,1 фоиз).
Агентлик томонидан молиялаштирилган тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалари доирасида хусусий сектор томонидан тадқиқот ва ишланмаларга йўналтирилган инвестициялар ҳажми деярли 800 миллион сўмга ошиб, 5 миллиард 510 миллион сўмни ташкил этди.
Бундан ташқари, илмий-тадқиқот лойиҳалари доирасида хориждан 10,82 миллион АҚШ доллари (139 миллиард 150 миллион сўмдан ортиқ) миқдорида беғараз грант маблағлари жалб қилинди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европарламент Еврокомиссияга ишонч масаласи бўйича овоз беради
Жаҳон | 13:07
-
Июлда энг иссиқ ҳарорат кузатиладиган кунлар маълум қилинди
Ўзбекистон | 13:06
-
Украина дронлари Россиянинг Липецк вилоятига ҳужум қилди
Жаҳон | 12:38
-
Ҳибсдаги саккиз киши: Россияда яна бир озарбойжонлик қамоққа олинди
Жамият | 12:33
Мавзуга оид

20:53 / 01.07.2025
«Университет – лаборатория – корхона – вазирлик» экотизими жорий этилади

21:41 / 26.06.2025
Nvidia дунёдаги энг қиммат компания мақомини сақлаб қолди

10:37 / 12.06.2025
Дунёдаги можаролар сони 1946 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

18:47 / 04.06.2025