Германия: Россия музокаралардан олдин сулҳга рози бўлиши керак
Германия канцлери идораси раҳбарининг фикрича, Россия Украинада тинчлик музокаралари бошланишидан олдин 30 кунлик оташкесимга рози бўлиши керак.

Торстен Фрай Фото: Annegret Hilse/REUTERS
Германия ҳукумати Украинадаги урушни тугатиш учун тинчлик музокаралари бошланишидан олдин Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлиши кераклигини таъкидламоқда. Бу позицияни федерал канцлер идораси раҳбари Торстен Фрай 11 май, якшанба куни ARD телеканалидаги Caren Miosga дастурида айтиб ўтди.
«Бу кетма-кетлик шундай бўлиши керак: биринчи навбатда ўт очишни тўхтатиш, кейин музокаралар — буни соғлом фикр талаб қилади», деди Фрай.
Германия расмийсига кўра, Россия президенти Владимир Путин ўзи эълон қилган уч кунлик ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилмаган – ракета ҳужумлари ҳатто кучайган.
«Шунинг учун бизга энди бундай музокаралар нафақат бўлиб ўтиши, балки муваффақиятли бўлиши учун ҳақиқий истак борлигини кўрсатувчи ишончли белги керак», — дея қўшимча қилди Христиан-демократик иттифоқ сиёсатчиси.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Автомобил таъмири хизматига талаб энг юқори бўлган ҳудуд айтилди
Ўзбекистон | 09:20
-
Ўзбекистон ва Миср Султон Сайфиддин Қутуз ҳақида филм яратиши мумкин
Ўзбекистон | 09:03
-
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди
Жаҳон | 08:50
-
Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда
Жаҳон | 08:07
Мавзуга оид

10:44 / 02.07.2025
Германия Россиянинг «соядаги флоти»га қарши кураш чораларини кучайтирди

23:10 / 01.07.2025
Путин ва Макрон 3 йил ичида биринчи марта телефонда гаплашди

09:47 / 01.07.2025
Германияда ҳаддан ташқари жазирама ҳарорат кутилмоқда

14:57 / 30.06.2025