Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
Каттақўрғон туманидаги ёқилғи шохобчасида юз берган портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган яна бир фуқаро ҳам вафот этгани маълум бўлди. Марҳумлар шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 3 кишига етди. Milliy телеканалида хабар берилишича, шифохонага ётқизилган яна бир киши 9 май куни вафот этган.
«Ҳолат 7 май куни 15:06 атрофида Қўштепа маҳалласида жойлашган АЁҚШ ҳовлисида содир бўлган. Ҳажми 10 куб метр бўлган 2 дона ёқилғи сақловчи сиғимда (солярка) «ЗИЛ» автомашинасига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш юз берган.
Оқибатда жами 3 киши вафот этган. Улар шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлган», дейилади хабарда.
Вилоят ИИБ матбуот котиби Ҳамидулло Сағдуллаевнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

18:22 / 08.05.2025
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор

00:27 / 01.05.2025
Самарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ бута ва дарахтлар ёниб кетди

19:43 / 25.03.2025
Намангандаги метан заправкада Damas ёниб кетди

05:29 / 11.03.2025