Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Мактаблардаги зўравонлик билан боғлиқ ишларни кўриб чиққан судьянинг фикрига кўра, «хивични кўрган болалар интизомсизлик қилмайди».

Фото: newindianexpress.com
Ҳиндистоннинг Керала штати Олий суди олтинчи синф ўқувчисини калтаклаганликда айбланган ўқитувчининг ишини кўриб, мактабга 2010 йилгача нозик бамбук ёки хивич олиб келган ва ундан ўқувчиларни жазолаш учун фойдаланган ўқитувчиларни оқлади. Судья фикрига кўра, хивични кўрган болалар интизомсизлик қилмайди.
Forbes нашрининг ёзишича, сўнгги тўрт йил ичида Ҳиндистон судлари, агар жазолаш ёмон ният билан амалга оширилмаса, ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан «оқилона ва мўътадил» куч ишлатиш ҳуқуқига эга эканлигини бир неча бор тасдиқлади. Судларнинг позицияси ҳайратланарли: 2000 йилларнинг охиридан бери Ҳиндистон мактабларида жисмоний жазолар қатъиян тақиқланган - ҳатто таёқ билан бир марта зарба бериш ўқитувчини бир йил қамоққа ташланишига сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ, судьяларнинг ўқитувчиларга ён босишга сабаблари бор. Сўнгги йилларда - 2020 йилдан 2024 йилгача – судларда мактаб ўқувчиларига нисбатан зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ ишлар сони кескин кўпайган. Аммо кўпгина айбловлар ёлғон бўлиб чиққан: ота-оналар вазиятнинг тагига етмай, ўз фарзандини ҳимоя қилишга шошилган.
Тажовузнинг манбаи кўпинча ўқувчиларнинг ўзи бўлиб чиққан, улар ўқитувчиларга таҳдид ва ҳужум қилган. Бугунги кунда ўқитувчилар қаттиққўл бўлишдан қўрқмоқда, болага берилган ҳар қандай танбеҳ жанжалга айланиши мумкин. Бу эса таълим жараёнига таъсир қилиб, ўқитувчиларнинг обрў-эътиборини пасайтирмоқда.
Умуман олганда, ҳиндистонлик болаларнинг хатти-ҳаракатлари динамикаси хавотирли: гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ўсмирлар ўртасида жиноятлар сони ортиб бормоқда. Баъзи ўқитувчиларнинг фикрича, жисмоний жазога қайтиш тартибни сақлашга ёрдам беради. Мактаб директорларининг фикри мўътадилроқ. Уларнинг аксарияти мактаб ўқувчиларига нисбатан куч ишлатишни инкор этиб, ота-оналарни уларнинг тарбиясида фаолроқ иштирок этишга чақирмоқда.
Таъкидланишича, кўпгина замонавий оилаларга хос бўлган катталарнинг ҳаддан ташқари юмшоқлиги ва боланинг инжиқликларига ён босувчанлиги ҳақиқатан ҳам болаларда жазосизлик ҳиссини келтириб чиқаради. Психологларнинг таъкидлашича, оила болани қийинчиликлардан ҳимоя қилмаслиги керак, балки уни қийинчиликларга дош беришга ўргатиши керак. Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрига кўра, замонавий мактаб ўқувчилари кўпинча ҳиссиётлардан халос қилишнинг анъанавий усулларидан маҳрум бўляпти: масалан, мулоқот ва ўйинлар орқали. Уларнинг ота-оналари банд, гаджетларга муккасидан кетган ва ҳар доим ҳам боланинг ички дунёсини кузатмайди. Бу эса ўсмирда ёлғизлик туйғусини кучайтириб, тажовузкор хатти-ҳаракатларни қўзғатади.
Ота-оналар мактабларда жисмоний жазо ҳақида турли хил фикрга эга. Кекса одамлар (50 ёшдан ошганлар) кўпинча интизомни сақлашнинг қаттиқ усулларини маъқуллашади. Уларнинг фикрича, ҳозирги болаларнинг тарбияси бузилган ва ўқитувчилар аввалги замондагидек қаттиққўл бўлиши керак. Ёш ота-оналар, аксинча, ҳар қандай зўравонликка қарши. Уларнинг фикрича, ўқитувчилар боланинг ёмон хулқ-атворининг асл сабабини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, болаларда ҳиссий ақл ва ташқи босимга дош бериш қобилиятини ривожлантириши лозим.
Руҳий саломатлик бўйича мутахассисларнинг ишончи комилки, хивичли ўқитувчилар ҳинд мактабларини хавфсизроқ қилмайди: зўравонлик қонунийлаштирилса, ундан асосли ва ортиқча фойдаланиш ўртасидаги чегара тезда хиралашади.
«Самарали интизомий чоралар аниқ ва конструктив бўлиши керак. Улар қўрқувни эмас, балки ўз-ўзини назорат қилиш учун мўлжалланган», деди психиатр Си Жей Жон. У камситиш ёки оғриқни ўз ичига олган жазолар самарасиз эканлигини таъкидлайди. Психиатр болаларни одатдаги завқларидан вақтинча чеклаш орқали жазолашни таклиф қилади: дўстлар билан сайр қилиш, компьютер ўйинлари ва бошқалар каби.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади
Жаҳон | 22:13
-
Бразилияда ҳаво шарининг қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 22:02
-
Олимлар биринчи марта Қуёшнинг сунъий тутилиши қандай бўлишини кўрсатди
Жаҳон | 21:52
-
Путин: Киев аннексия қилинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олишдан бош тортиши янги урушга олиб келиши мумкин
Жаҳон | 21:16
Мавзуга оид

10:23 / 20.06.2025
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

21:50 / 17.06.2025