Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
Ҳусийчиларга қарши операция доирасида Қўшма Штатлар минглаб снаряд ва ракеталар учирган, шунингдек, мамлакатнинг ҳар бири 60 млн доллар турадиган икки қирувчи самолёти Қизил денгизга чўкиб кетган.

Фото: VCG
Ямандаги ҳусийчилар объектларига уюштирилган зарбалар АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятига 1 миллиард доллардан ортиққа тушди, деб хабар беради NBC News телеканали.
Маълумотларга кўра, ушбу суммага Яман ҳудудига учирилган минглаб снаряд ва ракеталар учун сарфланган маблағлар, шунингдек, уриб туширилган еттита дрон ва Қизил денгизга чўкиб кетган иккита қирувчи самолёт ҳам киради.
Қайд этилишича, америкалик ҳарбийлар март ўрталаридан бери 2 мингдан ортиқ бомба ва рекаталардан фойдаланган, жумладан, 75 та «Томагавк» қанотли ракеталарини учирган.
2023 йилда Ғазо секторидаги вазият кескинлашганидан кейин ҳусийчилар Исроил ҳудудини ўққа тутишлари ва уларга боғлиқ кемаларнинг Қизил денгиз сувларида ҳаракатланишига йўл қўймасликдан огоҳлантирган эди. 2025 йил январ ўрталарида ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилганидан кейин ҳужумлар тўхтаганди, аммо мартда тинчлик сулҳи бузилгач, ҳусийчилар Исроил кемаларига яна зарбалар беришни бошлади.
15 мартдан буён АҚШ Яман ҳудудининг қарийб учдан бир қисмини назорат қилаётган ҳусийчилар объектларига зарбалар бермоқда. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотига кўра, операция Америка манфаатларини ҳимоя қилиш ва кемаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган.
6 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Яман ҳусийлари энди жанг қилишни истамаётгани, шунинг учун Қўшма Штатлар уларнинг позицияларига зарба беришни тўхтатишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
Жаҳон | 19:42
-
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?
Ўзбекистон | 19:23
-
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи
Жаҳон | 19:18
Мавзуга оид

18:13
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

09:34
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди

08:17
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

02:32