Спорт | 12:27 / 04.05.2025
12614
15 дақиқада ўқилади

«Барса» амаллади, «Бавария»нинг чемпионлиги кечиктирилди. Кун ўйинлари

Шанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият. 

Фото: AFP

Англия: «Арсенал» Париж ҳақида ўйламоқда

«Астон Вилла» – «Фулҳэм» 1:0
Гол:
Тилеманс 12
«Астон Вилла» — Мартинес, Кэш, Конса, Торрес, Маатсен (Динь, 71), Камара, Тилеманс (Баркли, 84), Роджерс, Асенсио (Рэмси, 61), Макгинн (Онана, 61), Уоткинс (Мален, 71).
«Фулҳэм» — Лено, Тете (Кастан, 67), Андерсен, Бэсси, Робинсон, Берг (Рид, 75), Лукич, Сессенон (Смит-Роу, 57), Уилсон (Траоре, 68), Ивоби (Виллиан, 76), Хименес.

«Астон Вилла» турни ўз ғалабаси билан очиб берди, биринчи бўлим бошида Тилеманс ўйин давомидаги ягона голли вазиятидан фойдаланди. Белгиялик яримҳимоячи АПЛда учинчи марта бир мавсумдаги гол ҳаракатлари сони бўйича ўн балл тўпламоқда ва унда шахсий рекордини янгилаш имконияти бор. Уоткинс ва  Мален ўз вазиятларини кўкка совуришда давом этадиган бўлса, айнан ундан самаралироқ ҳаракат қилиш талаб этилади. Лекин бу сафар бирмингҳэмликларга биргина гол ҳам етарли бўлди. Ҳозирча Унаи Эмери шогирдлари тўпланган очколар сони бўйича «Ноттингҳэм» ва «Челси» билан тенглашиб олди. Шу билан бирга, «Вилла» барибир ЕЧЛ йўлланмаси учун рақобатчиларидан қўшимча кўрсаткичлар борасида ортда қолиб, еттинчи ўинда жойлашган.

«Арсенал» – «Борнмут» 1:2
Голлар:
Райс 34 – Ҳейсен 67, Эванилсон 75
«Арсенал»: Райя, Салиба, Уайт (Зинченко, 86), Кивер, Левис-Скелли, Парти, Эдегор, Райс (Мерино, 74), Сака, Мартинелли (Стерлинг, 86), Троссар.
«Борнмут»: Аррисабалага, Ҳейсен, Керкез, Араухо (Скотт, 65). Забарний, Кук, Адамс, Таверне, Эванилсон (Жеббисон, 87), Уаттара (Брукс, 74), Клюйверт (Семенио, 65)
Огоҳлантиришлар: Эванилсон, 58. Уаттара, 64

«Арсенал» худди «ПСЖ» каби бор эътиборини Чемпионлар лигаси яримфиналидаги жавоб учрашувига қаратган. Лондонликлар бу турни худди парижликларда бўлгани каби ҳисобда ютқазишди. Ҳолбуки Райс бу мавсумдаги саккизинчи голини урганида «Борнмут»ни бу сафар ҳам «Эмирейтс»да ҳеч қандай яхши нарса кутмаётгандек кўринганди. «Олчалар» жамоаси бу ердаги ўйинларда қаторасига саккиз бор ютқазган (жами тўплар нисбати 4:23).

Аммо ҳар қандай серия эртами кечми тугайди ва бу сафар Эванилсоннинг ғалаба голи билан камбэк амалга оширилди. Меҳмонлар ҳужумчиси бу вазиятда тирсаги билан тўпни дарвозага йўллади, аммо ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади ва гол инобатга олинди.

Шу тариқа, Артета шогирдлари бу мавсумнинг икки ўйинида ҳам Ираола жамоасига ютқазди, бу эса «Борнмут» тарихида ҳали кузатилмаганди. Қолаверса, «олчалар» бу мавсумда «Арсенал» ҳисобни очган ўйинларда ғалабага эришга илк жамоа бўлди.

Испания: «қуруқ» «Атлетико»

«Алавес» – «Атлетико» 0:0
«Алавес»: Сивера, Гарсес, Санчес, Моуринио, Теналя, Гевара (Бенавидес, 72), Бланко, Гуриди (Хоан Хордан, 72), Аленя (Конечни, 90), Висенте, Кике Гарсия
«Атлетико»: Облак, Лоренте, Ле Норман, Лангле, Галан, Симеоне, де Паул (Коке, 67), Барриос (Корреа, 72), Гризманн (Сорлёт, 59), Алварес, Галлахер (Молина, 73).
Огоҳлантиришлар: Гевара, 28. Моуринио, 56, Бланко, 63 – Алварес, 42

«Атлетико»нинг голсиз дуранги — ҳайрон қолдирадиган ҳолат эмас. Лекин бир статистик фактни айтиб кетиш керак — «матрасчилар» биринчи бўлим давомида бирорта зарба йўлламади. Бунақаси учраб туради, лекин Диего Симеоне жамоасида бу ҳолат мавсум бошидан буён учинчи бор рўй бермоқда, аутсайдерларда ҳам бундай кўрсаткич йўқ. Аммо кўриниб турибдики, мадридликларда финиш учун мотивация қолмади. Жамоа барча кубок турнирлардан чиқиб кетган, чемпионатда эса учинчи ўриндан юқори кўтарила олмайди, пастга ҳам тушиб кетмайди.

«Вилярреал» – «Осасуна» 4:2
Голлар:
Перес, 2, Барри, 33, Перес, 39, Пепе, 71 – Р. Гарсия, 66, Орос, 81 (пеналтидан)
«Вилярреал»: Луис Жуниор, Кардона, Коста, Фойт (Камбвала, 76), Кико Фемения (Пабло Наварро, 46), Комесаня, Парехо (Суарес, 82), Гейе (Баэна, 70), Барри (Бюкенен, 71), Пепе, Перес
«Осасуна»: Эррера, Бретонес, У. Гарсия (Мунос, 61), Эррандо, Аресо (Барха, 90+2), Бойомо, Торро, Орос, Р. Гарсия (Пеня, 76), Мойсес Гомес (Сарагоса, 46), Будимир (Раул Гарсия, 76)
Огоҳлантиришлар: Наварро, 61, Комесаня, 83, Бюкенен, 88, Баэна, 89 – Орос, 89

«Вилярреал»нинг эса хато қилишга ҳаққи йўқ. «Сариқ субмариналар» ЕЧЛга йўлланма берувчи бешинчи ўрин учун курашишда давом этмоқда. Жамоа апрелнинг охирги ўн кунлигида икки турда атиги бир очко олганида хатолар лимитини ишлатиб бўлганди. Энди — «Селта» билан ўйиндаги қийин ғалабадан (1:0) кейин — жамоага том маънода енгил ўйин қайтди. Биринчи бўлимдаёқ «Осасуна» мудофааси уч бор бузиб ўтилди, мавсумни ажойиб ўтказаётган Айосе Перес дублни расмийлаштирди. Пепе эса ўйинни гол ва икки голли узатма билан якунлади. Бешинчи ўринда жойлашган «Вилярреал» тур ўйинини якшанба куни ўтказадиган «Бетис»дан тўрт очко кўп жамғарган.

«Валядолид» – «Барселона» 1:2
Голлар:
Санчес 6 – Рафиня 54, Лопес 60.
«Валядолид» – Феррейра, Азну, Озкасар, Жемерт, Кандела, Юрич (Мартин, 85), Ануар, Санчес (Чуки, 73), Амалла, Моро, Силла (Латаса, 64).
«Барселона» – тер Стеген, Форт, Араухо, Кристиансен, Мартин, Педри (Де Йонг, 46), Гави (Гарсия, 79), Лопес, Родригес (Ямал, 38), Виктор (Олмо, 62), Фати (Рафиня, 46).
Огоҳлантиришлар: Силла, 8, Ануар, 37, М. Мартин, 90 – Кристенсен, 66. Араухо, 83

Лигани тарк этиб бўлган «Валядолид»га қарши сафар ўйинида тер Штеген «Барселона» дарвозасига қайтди ва ўйин стартидаёқ рикошетдан кейин кулгили гол ўтказиб юборди. Кўк-анорранглилар эса ўйинни тўлиқ назорат қилиб, бўлим давомида 15 та зарба йўллаб ҳам жавоб голини ура олмади. Шу куни каталонияликлар жамоасида дебют қилган 19 ёшли Даниэл Родригес эса елкасини жароҳатлаб олди ва 38-дақиқада шифокорлар ҳамроҳлигида, кўз ёш билан майдонни тарк этди. Шу туфайли Ямал захира ўриндиғидан режалаштирилганидан эртароқ кўтарилишига тўғри келди.

Ҳанси Флик танаффусдан кейин Френки де Йонг ва Рафиняни ҳам жангга ташлади. Улардан иккинчиси ҳисобни тенглаштириб, топ лигаларда бир мавсумдаги голлар сони бўйича Неймардан кейинги иккинчи бразилияликка айланди (рекорд даражадаги 39 га қарши 31). Мезбонлар эса шундан кейин қаршилик кўрсатишни тўхтатишди ва навбатдаги ҳужумлардан бирида Фермин Лопес тўпга бир тегинишда ғалаба голини уришига йўл қўйишди. Меҳмонлар ҳимоячиси Форт эса рақиб жарима майдонида дриблинг бўйича мастер-класс ўтиб берди, аммо унинг зарбаси устундан қайтди.

Яна бир гол ортиқчалик қилмасди, чунки аутсайдер вақти-вақти билан ҳужумга чиқиб, тер Штегеннинг ҳушёрлигини синаб кўра бошлади. Қўшимча вақтларда эса каталонлар ҳимоячилари ғалабани ушлаб қолиш учун қаттиқ тер тўкишига тўғри келди. Ғалабани сақлаб қолган «Барса» иккинчи ўрин билан орадаги фарқни етти очкога етказди, агар якшанба куни «Реал» «Селта»ни енга олмаса, чемпионлик пойгасига барҳам берилиши мумкин, бу ҳолатда бир ҳафта кейин бўлиб ўтадиган класикода ҳам амалда ҳеч нарса ҳал қилинмайди.

Италия: етакчилардаги минимализм

«Лечче» – «Наполи» 0:1
Гол:
Распадори 24
«Лечче»: Фалконе, Жилбер (Вейга, 62), Гашпар, Баширотто, Галло, Каба (Моренте, 46), Перотти, Пиерре, Кулибали, Карлссон, Крстович.
«Наполи»: Мерет, Ди Лоренцо, Рахмани, Оливера, Спинаццола, Ангисса, Лоботка (Гилмор, 54), Мактоминей, Политано, Распадори, Лукаку (Симеоне, 87)

Италия чемпионлиги учун икки даъвогар ҳам тур ўйинини шанба куни ўтказди ва биринчи бўлиб «Наполи» ўз юришини амалга оширди. «Лечче» майдонидаги ўйин осон кечгани йўқ ва Лукакунинг тезкор голи офсайд туфайли бекор қилинди. Лекин кўп ўтмай Распадори ҳеч қандай шубҳа қолдирмаган ҳолда гол урди. У тўпни жарима зарбасидан дарвозабон турган бурчак томон аниқ йўналтирди. Неаполитанликлар қаторасига тўрт ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда ғалабага эришди, бу эса клуб рекорди такрорланишидир. Ўтган сафар бунақаси Лучано Спаллетти билан чемпионликка эришилган мавсумда кузатилганди. Жанубликлар скудетто учун интилмоқда ва бу уларнинг ўз қўлида.

«Интер» – «Верона» 1:0
Гол:
Аслани 9 пен
«Интер»: Мартинес, Биссек (Димарко, 69), Де Вриж, Аугусто, Дармиан, Фратеззи, Асллани, Зелински (Мхитарян, 69), Залески (Ачерби, 84), Арнаутович (Торимий, 77), Корреа.
«Верона»: Монтипо, Фресе, Данилюк, Валентини, Брадарич (Роша Ливраменто, 90+2), Нясс (Кастанос, 80), Сердар, Суслов (Бернед, 69), Дуда (Тенгстедт, 80), Чачуа, Сарр (Москера, 69)
Огоҳлантиришлар: Дармиан, 23 – Валентини, 46. Дуда, 71. Кастанос, 85

«Интер» чемпионлик бой берилганига кўнди деб бўлмайди, аммо жамоа биринчи навбатда — Чемпионлар лигасини ўйламоқда. Шу туфайли Симоне Индзаги «Барселона»га қарши ўйин билан солиштирганда, бошланғич таркибдаги ўн футболчини алмаштирди. ЕЧЛда ўйнаган таркибдан фақат ёш Биссек қолганди. Шанба куни майдонга чиққанлар эса ўйин бошида пеналтидан урилган гол билан кифояланишди. Бу ғалаба турнир жадвалидаги статус-квони сақлаб қолди ва нерадзуррилар ҳамон «Наполи»ни уч очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.

Германия: Дортмунднинг парвози

«Лейпциг» – «Бавария» 3:3
Голлар:
Шешко 11, Клостерманн 39, Поулсен 90+5 – Дайер 62, Олисе 63, Сане 83.
«Лейпциг» — Вандервуд, Неделжкович, Клостерманн, Лукеба, Раум, Ҳаидара, Кампл, Зайвалд, Симонс, Шешко, Опенда.
«Бавария» – Урбиг, Боу (Горецка, 61), Дайер, Станишич, Лаймер, Олисе, Киммиҳ, Павлович, Сане, Гнабри, Мюллер (Коман, 61).
Огоҳлантиришлар: Раум, 50. Кампл, 77. Вермерен, 89 – Дайер, 73

Чемпионлар лигаси поездининг сўнгги вагонига сакраб чиқишга жон-жаҳди билан уринаётган «Лейпциг» илк дақиқалардан «Бавария»нинг олтин ўйинини барбод қилишга тайёрлигини намойиш этди. «Буқалар»нинг илк ҳужумидаёқ бурчак зарбаси амалга оширилди ва Урбиг меҳмонларни тўхтатиб қолди. Бироқ кейин дарвозабон Олисенинг хатосини тўғрилай олмади, шундан сўнг тўп икки пасда Шешкога етказилди ва у шведка услубидаги зарбаси билан ҳимоясиз қолган дарвозани ишғол қилди. Танаффусга яқин Клостерманн меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни урди.

«Бавария» эса жуда оддий ўйин кўрсатди, қолаверса, дисквалификацияга учраган Кейннинг йўқлиги сезилди. Ўтказиб юборилган ҳар бир голдан кейин камералар трибунада ғамгин ўтирган Ҳаррини кўрсатишди. У шу куни табассум қила олмайдигандек кўринганди, аммо иккинчи бўлимда барчаси ўзгарди. Аввалига Олисе бурчакдан оширган тўпни Дайер дарвозага йўллади, «буқалар» майдон марказида кучли прессинг туфайли тўпни олдирганида эса ушбу вингер ўзи ҳам гол уриб ҳисобни тенглаштирди. «Лейпциг» дарҳол учинчи голни ҳам ўтказиб юбориши мумкин эди. Кейин эса Коман яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, мезбонларни кечирди, ўйин охирларига бориб Сане барибир учинчи голни урди.

Кейн фаолиятидаги илк титулни нишонлаш учун майдон четига тушиб келишга улгурганида эса Симонснинг нозик паси Поулсеннинг голи билан якунланди. Жамоа фахрий футболчиси тўпни Урбиг устидан ошириб ташлади ва Мюнхендаги байрам камида якшанба кунигача қолдирилди — агар «Байер» бу турда «Фрайбург»ни енга олмаса, мюнхенликлар автоматик равишда чемпионга айланади. Бу шарт бажарилмаса, бир ҳафтадан кейин «Бавария» Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши уй ўйинида чемпионликни расмийлаштириши мумкин.

«Боруссия» Д – «Волфсбург» 4:0
Голлар:
Гирасси 3, 59, Адейеми 69 73.
«Боруссия» Д – Кобел, Зюле, Антон, Бенсебайни, Рюерсон, Нмеча (Жан, 76), Гросс (Забицер, 82), Свенссон, Брандт, Гирасси, Гиттенс (Адейеми, 67).
«Волфсбург» – Грабара. Фишер (Роэрслев Расмуссен, 76). Кулиеракис. Вавро (Одогу, 76). Меле. Вранкс. Дардаи. Сков Ольсен. Л. Нмеча (Майер, 70). Тиагу Томаш (Амура, 70). Виммер (Винн, 70)
Огоҳлантириш: Фишер, 56

Қайсидир паллада «Боруссия» раҳбарияти Нико Ковачнинг ишидан қониқмаётгани ва унга ултиматум қўяётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Ҳозирга келиб вазият ўзгарган. Дортмундликлар ЕЧЛда муносиб иштирок этди, бундеслигада эса сўнгги олти турда 16 очко жамғарди. Улар бу оралиқда энг яхши натижага эришган ва «Лейпциг» очко йўқотганидан кейин камида «Фрайбург»нинг якшанба кунги ўйини якунига қадар тўртинчи ўринда қолади. Буни мавсум ўрталарида турнир жадвалининг иккинчи қисмида юрган жамоа учун ақл бовар қилмас ўсиш деса бўлади.

«Волфсбург»га қарши ўйин стартидаёқ Гирасси тезкор гол билан ҳисобни очди. Гвинеялик ҳужумчи шу куни дубл қайд этган Адейеми каби чиройли гол урмайди, аммо мунтазам равишда гол уриб келади. У ўтган мавсум «Штутгарт»да қайд этган натижасини такрорлаб, 28 ўйинда урилган голлари сонини 18 тага етказди. Германияда жамоасини ўзгартирган бирор футболчи кейинги мавсумда ҳам шундай сермаҳсулликни давом эттириши 60-йиллар ўрталаридан буён кузатилмаганди. Ўшанда Тимо Конецка «Боруссия» сафидаги 22 голдан кейин «Мюнхен 1860» учун 26 гол урганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти