ҲАМАС вакили Исроил билан келишувга тайёр эканини маълум қилди
ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича битим тузишга тайёр. Ташкилот бу борадаги ҳар қандай таклифни кўриб чиқади.

Фото: AP
ҲАМАС етакчиларидан бири Абдураҳмон Шадид ташкилот Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ имзолашга тайёр эканини маълум қилди.
«ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича битим тузишга тайёр эканини тасдиқлайди ва аллақачон бу борадаги ўз таклифини билдирган. Аммо Исроил музокаралар муваффақиятига тўсқинлик қилмоқда, ҳозир тўп улар томонда», — дейди Абдураҳмон Шадид.
Унинг таъкидлашича, ҲАМАС доимий ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетиш ва алмашув келишуви бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқади.
29 апрел куни Исроил расмийлари мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу октябрга қадар Ғазо секторидаги можарони якунлашни режалаштираётганини маълум қилганди. Шу билан бирга, ЦАҲАЛ жанговар ҳаракатлар жараёнини фаоллаштириш ниятида. Исроил 18 март куни, ўт очишни тўхтатиш бўйича икки ойлик битим якунланганидан бошлаб Фаластинга зарбалар беришни тиклаган. Апрел ўрталарида БМТ жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери Фаластинга бирорта ҳам гуманитар ёрдам етиб бормаганини маълум қилган эди.
Аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги музокараларда воситачилик қилаётган Миср ва Қатар ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги таклифни илгари сурганди. Таклиф «беш йилдан етти йилгача бўлган даврда ўт очишни тўхтатиш, урушни расман тугатиш, Исроил армиясини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик асирлар эвазига гаровга олинган барча исроилликларни озод қилишни» ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди
Ўзбекистон | 13:44
-
ФСБ россиялик олимлар орасида «хитойлик жосусларни» қидирмоқда
Жаҳон | 13:29
-
Тошкентда 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаб келган фуқаро ушланди
Ўзбекистон | 13:01
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қилишга қаратилган вазиятлар маркази иш бошлади
Ўзбекистон | 12:41
Мавзуга оид

07:31
Франция Исроил томон йўл олган Эроннинг 10 га яқин дронини йўқ қилган

18:18 / 26.06.2025
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди

17:53 / 26.06.2025
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

15:03 / 26.06.2025