Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
"Фарғона–Урумчи–Фарғона" йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйиляпти.

Фото: Дунё
Фарғона вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар кенгайтирилаётган бўлиб, яна бир янги Фарғона-Урумчи-Фарғона йўналишида авиапарвоз йўлга қўйилмоқда.
Хитойда амалий ташриф билан бўлган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Урумчи шаҳрида янги авиақатновга тантанали старт бериш маросимида иштирок этди.
Мазкур авиапарвоз икки ҳудудни боғлаш, савдо, иқтисодий-инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм йўналишида муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025