Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивадаги давлат ташкилотлари шаҳар чеккасига кўчирилади
Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шаҳар чеккасидаги Ангарик маҳалласига кўчирилади, маъмурий бинолар савдога чиқарилади. Президент Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 2 май кундаги йиғилишда Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ангарик маҳалласидаги бўш майдонда маъмурий бинолар қурилиб, Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шу ерга кўчирилади.
Мутасаддиларга Урганч, Хивадаги барча маъмурий биноларни савдога чиқариш бўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Хусусийлаштириш дастурига асосан 2025 йилда Хоразмда 41 та давлат биноси, 350 гектар ер участкаси савдога қўйилмоқда.
«Бу хизмат кўрсатиш, туризм ва ишлаб чиқариш соҳалари учун катта имконият», — деди давлат раҳбари.
Масалан, Урганч шаҳридаги ўрганишлар натижасида 61 минг квадрат майдони, 21 гектар ери бўлган 45 та давлат биноси аниқланди. Улар негизида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари, кўнгилочар масканлар қуриб, камида 500 кишини банд қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда
Жамият | 22:27
-
Франция ва Британия ядровий тийиб туриш тўғрисидаги битимни имзолади
Жаҳон | 22:19
-
Хитойда Шинжон-Уйғур автономияси амалдори ўлимга ҳукм қилинди
Жаҳон | 22:15
-
“Медгородок”даги каби воқеа такрорланмаслигига кафолат борми?
Жамият | 21:53
Мавзуга оид

18:33
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025