Херсон «губернатори» Украинани бозорга ҳужум қилишда айблади
Украина қуролли кучларининг Алешки бозорига уюштирган ҳужуми чоғида етти киши ҳалок бўлди, деди Владимир Сальдо. Россия Тергов қўмитаси «террорчилик ҳаракати» моддаси бўйича жиноий иш очди.

Фото: AP/dpa/picture alliance
Украинанинг қисман Россия томонидан босиб олинган Херсон вилояти Алешки шаҳридаги бозорга Украина учувчисиз учоқларининг «катта ҳужуми» оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея маълум қилди вилоятнинг Россия томонидан тайинланган «губернатори» Владимир Сальдо 19 май, пайшанба куни тонгда. «Алешкидаги марказий бозорда Украина қуролли кучлари FPV дронлари билан тинч аҳолига катта ҳужум уюштирди», — деб ёзди Сальдо ўзининг Telegram-каналида ҳужум жойидан олинган суратлар ва видеоларни эълон қилиб.
Кейинчалик унинг таъкидлашича, «Алешки бозорида биринчи зарбалар тўлқини содир бўлганидан сўнг, у ерда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ётганида, душман омон қолганларни йўқ қилиш учун FPV дронларини юборди».
Материал эълон қилинган пайтда Украина томони Алешкида содир бўлган воқеаларга изоҳ бермади.
Айни пайтда, «Агентство. Новости» нашри Сальдо ўзининг Telegram-каналида эълон қилган кадрлар «на ҳужумнинг катталигини, на қурбонлар сонини, на Украина Қуролли кучларининг ушбу зарбага алоқадорлигини» тасдиқламайди, деб ёзади. Conflict Intelligence Team'нинг исмини ошкор этмаган эксперти агентликка айтишича, «ҳужум кўлами видеода тўлиқ аниқ эмас ва энг муҳими, Украина Қуролли кучлари айбдор эканлигини тасдиқлаб бўлмайди».
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
-
Ҳаво шарлари ёрдамида Ле-Бурже авиасалони ўтказилишини бузмоқчи бўлган фаоллар ҳибсга олинди
Жаҳон | 22:13 / 22.06.2025
-
Исроил армияси Эроннинг 4 та туманидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди
Жаҳон | 21:07 / 22.06.2025
Мавзуга оид

20:40 / 22.06.2025
Зеленский Қрим сабаб янги санкциялар жорий этди

10:57 / 22.06.2025
ОАВ: Трамп маъмурияти Андрей Ермакдан норози

08:32 / 22.06.2025
Зеленский: Россия алмашув доирасида Украинага ўзининг 20 нафар ҳарбийси жасадини ҳам топширди

23:43 / 21.06.2025