Бухорода юк машинаси билан тўқнашган Aeolus ҳайдовчиси вафот этди
Машинада бўлган яна бир киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бухорода инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ кеча, 30 апрел куни соат 10:30 лар атрофида содир бўлган. А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг Ромитан тумани ҳудудидан ўтган 256-километрида Aeolus машинаси юк автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Aeolus ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган И.М. воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган, 1971 йилда туғилган Ш.П. (аёл) эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби тан жароҳатлари олиб, Ромитан тумани тиббиёт бўлимига ётқизилган.
Аввалроқ Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra юк машинасига урилиши оқибатида 2 ўсмир вафот этганди.
Мавзуга оид

18:07
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

14:04
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025