Украина жанговар тажрибаси бўлмаган ҲШМ ходимларини фронтга юборади
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони жанговар тажрибага эга бўлмаган ҳудудий шакллантириш марказларидан ҳарбий хизматчиларни жанговар ҳудудларга жўнатиш ҳақида буйруқ берди. Уларнинг лавозимларини жанговар ҳаракатлар фахрийлари эгаллайди.

Фото: president.gov.ua
Украина Қуролли кучлари олий бош қўмондони Александр Сирский ҳудудий шакллантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг жанговар тажрибаси ва соғлиғи бўйича чекловлари бўлмаган ҳарбий хизматчиларини фронтга жўнатишни буюрди. Бу ҳақда 29 апрель, сешанба куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.
ҲШМдаги (ҳарбий комиссарлик бўлимлари аналоги) бўшаган лавозимларни яраланган ёки контузияга учраган ва шу сабабли жанговар қисмларда ўз хизмат вазифаларини бажара олмаган ҳарбий хизматчилар эгаллайди.
«Ушбу чора-тадбирлар ҲШМ иш сифатини ошириш ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу ҳарбий жамоаларда биродарлик, жанговар руҳ ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга ёрдам беради», дея маълум қилди Бош штаб.
Украина Қуролли кучлари, шунингдек, тўлиқ миқёсли урушнинг дастлабки уч йилида ҲШМнинг барча раҳбарлари ротацияси амалга оширилганлигини эсга олди, шунинг учун у ерда хизмат қилаётганларнинг деярли 70 фоизи жанговар тажрибага эга. Шу билан бирга, ҲШМ ходимларининг қарийб ярми «ҳарбий ҳаракатлар пайтида яраланган (контузия бўлган) ҳимоячилар». Бундан ташқари, ҲШМ ходимларининг 20 фоизи Украина Қуролли кучларининг фуқаролик ходимларидир, дея таъкидланади маълумотда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

20:40 / 22.06.2025
Зеленский Қрим сабаб янги санкциялар жорий этди

10:57 / 22.06.2025
ОАВ: Трамп маъмурияти Андрей Ермакдан норози

08:32 / 22.06.2025
Зеленский: Россия алмашув доирасида Украинага ўзининг 20 нафар ҳарбийси жасадини ҳам топширди

23:43 / 21.06.2025