Ўзбекистон | 16:43 / 29.04.2025
2268
1 дақиқада ўқилади

«Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади

Танловлар ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади. Ғолиблар 525 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

«Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда бир марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» танлови;

- педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танлови.

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

- «Йил ўқитувчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

- «Касбий маҳорат етакчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

Сертификат асосида ғолиблар БҲМ 1400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Мавзуга оид