Россия Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Қўшма корхона йил охиригача ишга туширилиши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми 100 миллион доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Фото: Транспорт будущего
Россиянинг «Транспорт будущего» компанияси 2025 йил охиригача Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширади. Бу ҳақда компания бош директори Юрий Козаренко «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасининг ялпи мажлисида маълум қилди.
«Биз бозорни таҳлил қилдик ва шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунда ўн минглаб дронларни бозорга иқтисодий ва самарали интеграциялаш мумкин, бу эса кўпроқ рентабелликни таъминламоқда. Бу ерда Ўзбекистон Республикасида қурилаётган қўшма корхонамиз жорий йил охиригача ишга туширилади, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми 100 миллион доллардан ортиқ бўлишини кутмоқдамиз. Бу эса Ўзбекистон Республикаси маҳсулотларини маҳаллийлаштириш даражасида фақат 50 фоизни ташкил этади. Яъни, бу ишланма, ишлаб чиқариш ва дронлардан фойдаланиш учун алоҳида блок», деди у.
Козаренко сўзларига кўра, дронлардан фойдаланиш учун Росавиация ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (ЎзАвиация) билан бир қанча ишларни амалга ошириш керак.
«Бу дронлардан фойдаланиш хавфсиз ва тежамкор бўлиши учун инфратузилмани ташкил қилишдир. Бу биз республикада ҳам ўз зиммамизга олган ва ҳамкасбларимиз билан биргаликда олиб бораётган иш», деб қўшимча қилди бош директор.
«Транспорт будущего» Ўзбекистонга лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни таклиф қилмоқда, бунда «Россия Федерацияси нафақат технологияларни узатувчи, балки технологияларни қабул қилувчи ва маҳсулот қабул қилувчи томонга ҳам айланади», деди Козаренко.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025