Жаҳон | 08:00 / 29.04.2025
3600
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари ҳаво флоти 26 та Rafale қирувчи самолёти билан тўлдирилади. Бироқ, мамлакат Россиянинг МиГ-29 самолётларини ишлатишда давом этади.

Фото: Debajyoti Chakraborty/NurPhoto/IMAGO

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх ва унинг француз ҳамкасби Себастян Лекорню Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига 26 та Франциянинг Dassault Rafale қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда 28 апрел, душанба куни Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

Қиймати 640 миллиард рупий (тахминан 6,58 миллиард евро) бўлган шартнома 22 та Rafale-M жанговар самолёти ва тўртта Rafale-D машқ самолётини етказиб беришни ўз ичига олади. Нью-Деҳли қирувчи самолётларни 2030 йилгача қабул қилиши кутилмоқда. Келишув Ҳиндистонда Rafale фюзеляжларини ишлаб чиқариш, шунингдек, самолёт двигателлари, датчиклари ва қуролларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва капитал таъмирлаш бўйича иншоотларни ташкил этишга ҳам имкон беради.

Rafale-M — авиаташувчига асосланган қирувчи. Франция самолётлари 2022 йилда фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги INS Vikrant авиаташувчисининг ҳаво қанотини ташкил қилиши кутилмоқда. Ҳиндистонда аллақачон 28 та Rafale EH ва 8 та Rafale DH мавжуд ва қирувчи самолётнинг «денгиз вариантини» сотиб олиш «оператив имкониятларни, шунингдек, Ҳиндистон ҳаво кучлари ва маҳаллий мудофаа ҳаво кучлари учун тайёргарлик ва логистикани оширади», дея маълум қилди маҳаллий мудофаа идораси.

Ҳиндистон француз қирувчи самолётлари билан бир қаторда 2009 йилдан бери Россиянинг «Викрамадитя» авиаташувчиси базасида жойлашган МиГ-29К/КУБ самолётларидан фойдаланмоқда. 2023 йил ҳолатига кўра, мамлакатда 42 та шундай қирувчи бор эди, бироқ уларнинг деярли ярми захирада, деб хабар берганди аввалроқ ОАВ.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти