Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй
АҚШ раҳбари борган сари Россия ва Украина етакчиларидан ҳафсаласи пир бўлаётгани таъкидланди.

Кэролин Левитт / Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина етакчиларидан ўт очишни доимий тўхтатиш тўғрисида келишиб олишини истамоқда ва «борган сари улардан кўнгли қоляпти».
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт Трампнинг 27 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашуви ҳақида журналистларга маълумот бераётганда айтди.
«У [Трамп] ҳар икки давлат раҳбарларидан тобора кўпроқ кўнгли қолмоқда ва ўт очишни доимий тўхтатишни истамоқда. Менинг тушунишимча, Путин бугун эрталаб ўт очишни вақтинчалик тўхтатишни таклиф қилган. [АҚШ] президенти ўт очишни доимий равишда тўхтатишни - биринчи навбатда, қотилликлар ва қон тўкилишини тўхтатишни хоҳлашини аниқ айтди», деди Левитт.
Оқ уй матбуот котибининг қўшимча қилишича, Трамп келишувга эришиш имконияти ҳақида «оптимистик руҳда», бироқ айни пайтда «реалистик бўлиб қолмоқда: ҳар икки етакчи ҳам можародан чиқиш йўлини топиш учун музокаралар олиб бориши керак».
Кремль 28 апрель куни Россия Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан «ҳуманитар сабабларга кўра» сулҳ эълон қилди. Ўт очишни тўхтатиш режими 8 май ярим тундан 11 май ярим тунгача амал қилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳилола Умарова ПА раҳбарига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон | 17:13
-
Фақат ойликка яшаб, бой бўлиш мумкинми? Асосий қадам – бюджет юритиш
Жамият | 17:02
-
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди
Жаҳон | 16:42
-
Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

15:52
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади

15:14
Украинадаги урушда 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди – BBC

14:43
АҚШ сенатори Грэм: Украинадаги уруш бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда

13:55