Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Портлаш генерал-лейтенант Ярослав Москалик уйидан чиқиб келганида, ҳовлида турган автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган.
Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида кўп қаватли турар жой биноси ҳовлисида автомобил портлаб кетди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин ҳисобланган Baza, Shot ва Mash телеграм-каналлари автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши оқибатида РФ қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москалик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Портлаш 25 апрел тонгида, Авиаторлар микрорайонида жойлашган уй ҳовлисида рўй берган. «Агентство» қайд этишича, бу микрорайон ҳарбий пенсионерлар учун квартал сифатида лойиҳалаштирилган. Msk1 нашри суҳбатдошлари ҳам ҳудудда асосан ҳарбийлар истиқомат қилишини айтишган.
Baza ва «112» маълумотига кўра, уйлардан бирида турган Volkswagen Golf автомобили соат 10:40 атрофида портлаб кетган. Воқеа жойида олинган кадрларга кўра, ушбу бинонинг қуйи қаватларида жойлашган квартираларнинг деразалари тўкилиб кетган, шунингдек, атрофда турган автомобиллар шикастланган. Портлашдан кейин «Volkswagen» ёниб кетган, кўп ўтмай қутқарувчилар оловни ўчиришган.
Портлашдан кейин дарҳол ОАВда бир қурбон ҳақида хабар берилди. Аммо, «Коммерсант» маълумотига кўра, уларнинг сони икки нафар бўлиши мумкин — портлаган автомобил ҳайдовчиси ва унинг машинадан энди чиққан йўловчиси. Бошқа манбаларда иккинчи қурбон ҳам бўлгани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Телеграм-каналлар машина генерал Москалик подъезддан чиқиб келганида портлаб кетганини ёзишган. Аввалига, ҳалок бўлган киши ўткинчилардан бири бўлгани, машинада эса газ баллон портлаган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Аммо экспертлар қўлбола портловчи қурилма бўлаклари ва шикастловчи элементларни топганидан кейин бу версия йўққа чиқди
парчаланиб кетган. ТАСС агентлиги ҳам оператив хизматларга таяниб, «Volkswagen»да қўлбола портловчи қурилма портлагани ҳақида хабар берди.
Терговчилар тахминига кўра, портловчи қурилма ўрнатилган машина ҳарбий мулозим яшаган уй подъезди қаршисига қўйиб кетилганди, деб ёзади Shot. «Агентство» нашри сиздирилган маълумотларни ўрганиб чиқиб, Москалик Нестеров хиёбонидаги 2-уйда яшаганини тасдиқлади. Mash маълумотига кўра, бомба автомобилга газ баллон ускунаси ёнига жойлаштирилган, у масофадан туриб фаоллаштирилган.
«Известия» ҳамда унга яқин бўлган «112» телеграм-канали портлаш чоғида олинган кадрни тарқатди. Унда машинага кимдир яқинлашганида портлаш рўй берганини кўриш мумкин.
Афтидан, портлаган «Volkswagen» Москаликка тегишли эмасди. Маълумотларга кўра, генералнинг 2020 йилда ишлаб чиқарилган Skoda Kodiaq автомобили бўлган. Ўз навбатида, «Volkswagen»нинг эгаси январ ойи охиридан бери камида уч марта ўзгарган, деб ёзади Mash. Манба маълумотига кўра, машинанинг сўнгги эгаси Украинанинг Суми шаҳридан бўлган 40 ёшли Игнат К. эди.
Журналистлар Москаликнинг ўзи ҳақида кўп маълумот топа олмаган. 2015 йилда у Украина шарқидаги урушни „норманд формати“да ҳал қилиш бўйича музокаралар иштирокчилари орасида РФ қуролли кучлари бош штаби вакили сифатида тилга олинган. «Агентство» 2018 йилда Москалик Россиянинг «Стройтрансгаз» компанияси томонидан Суриядан фосфат рудаси етказиб берилишини назорат қилишда иштирок этганини аниқлади. Бу ҳақда «Вагнер» ХҲК фаолиятини кузатиб борувчи UncoveringWagner сайтидаги генерал досьесидан билиш мумкин. Бундан ташқари, Москалик турли халқаро конференцияларда, жумладан, Москва халқаро хавфсизлик конференциясида мунтазам равишда нутқ сўзлаб, Сурия ҳақида гапирган. 2021 йилда ҳарбий генерал-лейтенант унвонини олган.
У Украинадаги кенг кўламли уруш бошидан буён ҳалок бўлган учинчи россиялик генерал-лейтенант бўлди.
Россия Тергов қўмитаси Балашихада Volkswagen Golf автомобили портлаши оқибатида Россия қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлганини тасдиқлади. Портлаш қўлбола портлатиш мосламаси ишга тушиши натижасида содир бўлгани, мазкур ҳолат юзасидан одам ўлдириш ва портловчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш (ЖК 105-моддаси ва 222.1-моддаси) бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон | 17:47
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 17:19
-
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 17:16
Мавзуга оид

14:15 / 10.07.2025
Veolia Energy Тошкентда қувур ёрилиши туфайли етказилган зарарни қоплаб беради

11:56 / 10.07.2025
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди (видео)

18:29 / 04.07.2025
Римда заправкада кучли портлаш содир бўлди. Камида 20 киши жароҳат олди

12:20 / 03.07.2025