Трамп Федерал захира тизими раҳбарини истеъфога чиқаришга чақирди
Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэлл Трамп жорий этаётган божлар АҚШ иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини айтди. Бунга жавобан Америка президенти уни «тезкор истеъфога чиқаришга» чақирди.

Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп савдо божларининг салбий оқибатларидан огоҳлантирган Федерал захира тизими (ФЗТ) раҳбари Жером Пауэллни танқид қилди, деб хабар беради CNN.
Чикагодаги Иқтисодий клубда нутқ сўзлаган Пауэлл Оқ уйнинг сиёсати Америка иқтисодиёти ўсишини секинлаштириш ва инфляцияни тезлаштириши мумкин — бу ФЗТнинг барқарор инфляция ва максимал бандликни таъминлаш борасидаги вазифаларини қийинлаштиради. У ФЗТ АҚШда импорт товарларига божларнинг оширилиши сабаб инфляция тезлашишидан хавотирда эканини билдирди.
Пауэллнинг баҳолашича, президент томонидан жорий этилган божлар камида инфляциянинг вақтинча ўсишига сабаб бўлади ва бу эффект давомийга айланиши мумкин.
CNN’нинг қайд этишича, Пауэллнинг изоҳи охирги ҳафталарда ФЗТнинг бошқа вакиллари томонидан билдирилган муносабатлардан унча фарқ қилмайди. Уларнинг айтишича, Трамп жорий этаётган божлар инфляция ва ишсизликнинг ўсишига олиб келади.
Пауэллнинг чиқишидан бир кун ўтиб, Трамп TruthSocial ижтимоий тармоғи орқали ФЗТ раҳбарини танқид қилди. У Пауэллни фоиз ставкаларини пасайтиришни истамаётганликда айблади.
«Нефт нархи тушмоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари (ҳатто тухум ҳам!) арзонлашяпти ва АҚШ божлар ҳисобига бойимоқда. [Пауэлл] Европа марказий банки каби аллақачон фоиз ставкаларини пасайтириши керак эди, аммо энди у аниқ пасайтиришга мажбур», — деб ёзади Трамп. Шунингдек, АҚШ президентининг таъкидлашича, Пауэлл «имкон қадар тезроқ лавозимдан бўшатилиши керак».
Доналд Трамп Пауэллни ўзининг биринчи президентлик муддатида — 2018 йилда Федерал захира тизими раҳбарлигига тайинлаган эди. Пауэлл Жо Байден даврида ҳам ушбу лавозимини сақлаб қолди. ФЗР раҳбари лавозимида унинг ваколатлари 2026 йилда тугайди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025