Зеленский Суми области раҳбарини ишдан бўшатди
Владимир Артюх Россия Суми шаҳри марказига ракета зарбаси берган куни украиналик аскарларни тақдирлаш маросими режалаштирилганини айтган эди.

Фото: fakty.com.ua
Украина президенти Володимир Зеленский Суми области ҳарбий бошқармаси бошлиғи Володимир Артюхни ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Суспилне» нашри хабар берди.
Ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук Украина вазирлар маҳкамаси Артюхни ишдан бўшатишга рози бўлганини айтди.
Россия ҳарбийлари 13 апрель куни эрталаб Суми шаҳри марказига иккита «Искандар-М» ракетаси билан зарба берди. Охирги расмий маълумотларга кўра, 35 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Эртаси куни Артюх ракета зарбаси куни шаҳарда украиналик аскарларни тақдирлаш маросими режалаштирилганини айтди. «Бу менинг ташаббусим эмас эди, мени таклиф қилишди», деди у.
Зарба содир бўлган куни Сумида ҳарбий мукофотлар топширилаётгани ҳақидаги маълумот зарбадан кейинги дастлабки соатларда баъзи украиналик сиёсатчилар томонидан тарқатилди. Суми областининг Конотоп шаҳри мэри Артём Семинихин сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Суми марказида бундай тадбирни ким уюштирганини аниқлаш учун текширув бошлаган.
14 апрел куни тушдан кейин Россия мудофаа вазирлиги зарба нишони «Северск» оператив-тактик гуруҳи қўмондонлик штабининг йиғилиши бўлгани ва бунинг оқибатида Украина қуролли кучларининг 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Техасда кучли сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар
Жаҳон | 13:50
-
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10
-
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди
Спорт | 11:31
-
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди
Спорт | 11:26
Мавзуга оид

13:10
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?

14:30 / 05.07.2025
Украина собиқ мудофаа вазири Резниковнинг уйида тинтув ўтказилди

12:45 / 05.07.2025
NBC: АҚШдаги текширувда қурол-яроғ тақчиллиги аниқланмади

20:06 / 04.07.2025