Жиззахда АЭС учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди
Жиззах туманида РИТМ-200Н реакторига эга кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси учун қурилиш-монтаж базаси қурилиши бошланди. Аввалроқ “Ўзатом” раҳбари лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ҳали тайёр бўлмаганини айтганди.

Фото: "Ўзатом" матбуот хизмати
Жиззахда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги хабар берди.
Бугун, 15 апрел куни Жиззах туманида қурилиш-монтаж базасини қуриш ишлари бошланди.
Бу база энергоблоклар қурилиши давридаги муҳим инфратузилма объекти бўлиб, маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва йирик йиғма корхоналарини ўз ичига олади.
Қурилишга старт бериш жараёнида АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов ва Россиянинг “Атомстройэкспорт” компанияси вице президенти Павел Безруков иштирок этди.
Лойиҳага тайёргарлик ишлари 2024 йил ёзида бошланган бўлиб, июн ойида қурилиш бўйича биринчи штаб йиғилиши бўлиб ўтган, августда қурувчилар учун вахта яшаш шаҳарчаси қурилиши бошланган. Бу ерда АЭСдан ташқари, маданият, таълим ва тиббиёт объектлари қуриш ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома асосида, Жиззах туманида умумий қуввати 330 MW бўлган, ҳар бири 55 MW қувватга эга 6 та реактордан иборат кам қувватли АЭС қурилиши кўзда тутилган.
Станция асосини ҳозиргача музёрар кемаларда қўллаб келинган РИТМ-200 сув-сувли ядро реакторларининг қуруқликда ишлашга мослаштирилган РИТМ-200Н версияси ташкил этади. Аммо ҳозиргача бу технология ер устида ишлатилмаган.
Бош пудратчи – “Росатом”нинг инженерлик дивизиони бўлмиш “Атомстройэкспорт” АЖ. Қурилишга Ўзбекистон компаниялари, хусусан Saneg ҳам жалб этилиши мумкин. Лойиҳа қиймати 2 млрд доллардан ошмаслиги, харажатлар асосан ташқи қарзлар ҳисобига бўлиши маълум қилинган.
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев ўтган ойдаги интервюсида АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг таннархи техник-иқтисодий асослар тайёр бўлганидан кейин маълум бўлишини айтганди.
“Ўзатом” ўтган йилги баёнотида АЭСнинг биринчи реакторини ишга тушириш 5 йилдан кейинга режалаштирилганини билдирганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24
-
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
Спорт | 22:02
Мавзуга оид

09:02
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида

14:42 / 03.06.2025
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди

22:10 / 01.06.2025
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести

16:09 / 30.05.2025