Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

Сунъий интеллект чизган сурат
Президент томонидан «Қонунлар лойиҳаларини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Бундан буён қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритишда қуйидагилар ҳам тақдим этилиши керак:
- халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
- халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
- қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича хулоса;
- қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш чоғида тўлдирилган чек-варақ;
- қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда), бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши мажбурий бўлмаган қонун лойиҳалари мустасно.
Шунингдек, қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси субъекти уни чақириб олиш тўғрисида Қонунчилик палатасига таклиф киритишга ҳақли.
Қўшимчалар:
• «Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги қонунга;
• «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунга;
• «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга киритилмоқда.
Мавзуга оид

11:42 / 19.06.2025
Ижро ҳужжатлари маълумотларини қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

10:32 / 10.06.2025
Россия ҳукумати «чет эл агенти» тўғрисидаги қонунни кучайтиришни маъқуллади

10:23 / 10.06.2025