Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлди
Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Видеодан кадр
7 апрел куни соат 14:31 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қурувчилар даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Бошқарма ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлигини таъкидлаган эди. Бироқ, маълум бўлишича, хонадондан 2 нафар йигит пичоқланган ҳолатда топилган.
Гумонланувчи йигит Сергели туманидаги танишининг уйига меҳмонга келган. Кутилмаганда улар ўртасида келишмовчилик содир бўлган. Шундан сўнг йигит ошхонадаги пичоқ билан икки нафар йигитга тан жароҳати етказган. Йигитлар шифохонага етказилган.
Шифокорлар берган маълумотларга кўра, йигитлар жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Улардан бири беш маротаба, яна бири эса 7 маротаба пичоқлангани айтилган.
Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган. У уйни жиноят содир этгач ёқиб юборгани айтилмоқда. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини, гумонланувчи эса қўлга олинганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Тошкентда дарахт босиб қолган бир киши вафот этди
Ўзбекистон | 11:23
-
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
Спорт | 09:45
-
АҚШ билан виза музокараси, Россиянинг талаблари ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:39
Мавзуга оид

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

21:35 / 22.05.2025
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди

19:31 / 18.05.2025
Ҳиндистонда юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

09:10 / 17.05.2025