Трамп ЕИнинг саноат товарларига божларни олиб ташлаш таклифини рад этди
Вашингтон Брюсселнинг савдо можаросини ҳал қилиш таклифидан қониқмаяпти ва Европа Иттифоқидан АҚШдан энергия импортини оширишни талаб қилмоқда. Аввалроқ Еврокомиссия саноат товарларига божларни ўзаро бекор қилишни таклиф этган эди.

Фото: Michael Probst/AP/picture alliance
АҚШ президенти Доналд Трамп Брюсселнинг саноат маҳсулотларига ўрнатилган барча ўзаро тарифларни бекор қилиш таклифини рад этди. Оқ уй раҳбари 7 апрел, душанба куни журналистлар билан суҳбатда Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг таклифини қониқарли деб топдими, деган саволга салбий жавоб берди.
Шу билан бирга, Трамп Европа Иттифоқи давлатлари АҚШдан энергия импортини сезиларли даражада ошириши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Европа уларни АҚШнинг ЕИ билан жорий савдо камомадига тенг миқдорда сотиб олиши керак. Тегишли импорт билан бу дефицит «тезда йўқолади», дея қўшимча қилди у.
Америка президенти яна бир бор АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо муносабатларини адолатсиз деб билишини таъкидлади. «Европа Иттифоқи бизга жуда ёмон муносабатда бўлди, - деди Доналд Трамп. - Улар бизнинг машиналаримизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишмайди. Биздан деярли ҳеч нарса сотиб олишмайди».
Трамп 20 фоизлик импорт божларини эълон қилган бир пайтда, Урсула фон дер Ляйен 7 апрел куни АҚШ президентига саноат товарларига нол тарифларни таклиф қилганини ва Европа Иттифоқи «ҳар доим яхши келишувга тайёр» эканлигини айтди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 11:16
-
🔴 LIVE: АҚШ-Эрон уруши: бўрондан аввалги сокинликми?
Жаҳон | 11:15
-
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:49
-
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Ўзбекистон | 10:45
Мавзуга оид

08:41
Трамп Эронда режим ўзгариши мумкинлигини истисно этмади

11:58 / 22.06.2025
Бу содир бўлди: АҚШ тарихда илк марта Эронга зарба берди

10:57 / 22.06.2025
ОАВ: Трамп маъмурияти Андрей Ермакдан норози

10:29 / 22.06.2025