Тошкент шаҳрида икки туман йўлларини таъмирлашга 8 млрд сўм ажратилди

Фото: Getty images
Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида автомобил йўлларини таъмирлаш харажатлари учун 8 млрд сўмдан зиёдроқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган қарорни имзолади.
Унга кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги йўлларни таъмирлаш учун 4 млрд 233 млн 700 минг сўм, Бектемирдаги йўллар таъмири учун эса 3 млрд 800 млн сўм ажратилган.
Қарорда келтирилишича, мазкур маблағлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиши белгиланган.
Қайд этиш керак, Шавкат Умрзоқов жорий йилнинг март ойида пойтахтдаги йўлларни таъмирлаш учун 12 млрд сўм ажратилиши ҳақида ҳам қарор чиқарганди.
Мавзуга оид

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади

15:58 / 18.04.2025