Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди
4 апрел куни мамлакатдаги илк компютерхона очилди. Унинг очилишида мамлакат раҳбари ҳам иштирок этди.

Фото: nknews.org
Шимолий Кореядаги илк компютер ўйинлари клуби пойтахт Пхенян шимолида жойлашган бўлиб, у ўз бағрига 300 кишини сиғдира олади. Ўйин залларида қандай компютерлардан фойдаланилиши ҳозирча номаълум. Мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг клубга ташрифи вақтида олинган суратларда ҳам ўйин залларида бирорта компютер кўринмаган.
“Бу пойтахт аҳолиси ва бутун мамлакат бўйлаб одамларнинг моддий ва маданий фаровонлигини тубдан яхшилаш учун янги хизмат кўрсатиш соҳаларини барқарор ўрганиш ва кенгайтиришга қаратилган қадамдир”, — дея таъкидлаган КХДР раҳбари Ким Чен Ин клубга ташрифи чоғида.
Мутахассислар мамлакат ҳукумати клубдаги ўйинлар каталогларини жиддий назорат қилишини қайд этмоқда. Таъкидланишича, ўйинлардаги давлат сиёсатига зид ўринлар олиб ташланади.
NK News нашрига кўра, Шимолий Корея ҳукумати бундай клублар орқали ёшларга таъсир ўтказиб, ўз ғояларини ўйинлар воситасида тарғиб қилиши мумкин. Шунингдек, ҳукумат компютер клубларидан келажакда ҳакер, ҳарбий дастурчи каби касбларни эгаллаши мумкин бўлган истеъдодли ёшларни аниқлаш жойи сифатида ҳам фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мавзуга оид

18:19 / 28.04.2025
КХДР урушдаги иштирокини илк бор тасдиқлади

09:43 / 26.04.2025
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

18:01 / 21.03.2025