Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Шу кунларда РФнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Фото: Болалар омбудсмани
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ўзининг хорижий ҳамкасби — Россия Федерацияси Болалар омбудсманига юборган сўровида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётгани, Ўзбекистон масъул идоралари томонидан болаларни ватанга қайтарилгунга қадар, уларни ҳозирда РФда яшаб турган ҳудудларидан келтириб, Москва шаҳридаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўради.
Ўзбекистон Болалар омбудсмани сўровига кўра, РФ Бола ҳуқуқлари бўйича вакили тезкор чоралари натижасида мазкур масалада зарур кўмак кўрсатилди ва болалар жойлашган ҳудудлардан (Санкт-Петербург шаҳри, Владимир, Астрахан, Волгоград, Иркутск, Уляновск, Челябинск вилоятлари ҳамда Хабаровск ўлкасидан) келтирилиб, Москва шаҳридаги вояга етмаганлар учун «Алтуфево» марказига жойлаштирилди ва барча зарурий шароитлар билан таъминланди.
Болалар омбудсмани бола манфаатлари йўлидаги тезкор ҳамкорлиги учун РФ Болалар омбудсманига ўз миннатдорлигини билдирди ва ўзаро конструктив ҳамкорлигини давом эттиришини таъкидлади.
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025