Россиянинг Кривий Риҳга ракета зарбаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Кривий Риҳ расмийлари Россия ракета зарбаси нишони шаҳардаги корхоналардан бири бўлганини хабар қилди. Шунингдек, камида 14 киши яралангани хабар қилинган.

Фото: Telegram / dnipropetrovskaODA
Кривий Риҳда 2 апрел, чоршанба куни Россиянинг ракета зарбаси натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна камида 14 нафар фуқаро жароҳатланди, деб хабар берди Днипропетровск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак.
Дастлаб 3 киши — 29 ёшли аёл ва 35 ва 41 ёшли эркаклар яралангани хабар қилинган. Уларнинг барчаси ўртача оғирликда касалхонага ётқизилган. Кейинчалик ярадорлар сони камида 14 кишига кўтарилиб, рақам қайта кўриб чиқилди. Жабрланганлар орасида 8 ёшли бола ҳам бор.
Кривий Риҳ мудофаа кенгаши раҳбари Олександр Вилкулга кўра, зарба фуқаролик инфратузилмаси объектига баллистик ракета билан берилган. Айнан қайси объект ҳақида гап кетаётгани аниқ айтилмаган. Бир қанча кўп қаватли турар жой бинолари ҳам зарар кўрган.
Кривий Риҳ — Украинанинг йирик саноат маркази. Бу ерда бир қанча тоғ-кон, қайта ишлаш ва металлургия корхоналари жойлашган.
Бир кун олдин Россия қўшинлари Харкивга учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, дрон кўп қаватли турар жой биносига бориб урилган. Оқибатда беш киши, жумладан, ўн ёшли бола жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

19:11 / 10.04.2025
Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари якунланди

17:05 / 10.04.2025
Абу-Дабида Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

15:32 / 10.04.2025
Россия Украинанинг чегара ҳудудларида янги юриш бошлаган

19:33 / 09.04.2025