Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Хитойда умумий касса йиғимларининг атиги 5 фоизини Ҳолливуд филмлари ташкил этади. Сўнгги йилларда хитойлик томошабинларнинг Ғарб картиналарига қизиқиши пасайиб кетган.

Фото: Reuters
ХХР кинематография ишлари бўйича миллий бошқармаси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитой маҳсулотларига жорий қилган божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини чеклашини маълум қилди, деб ёзмоқда Reuters.
«Биз бозор қоидаларига бўйсуниб, аудитория танловини ҳурмат қиламиз ва Америка филмлари импорти сонини сезиларли даражада қисқартирамиз», — дейилади бошқарма баёнотида.
Қайд этилишича, Хитойда умумий касса йиғимларининг атиги 5 фоизини Ҳолливуд филмлари ташкил этади. Ҳолливуд студиялари эса ХХРда ўз фильмларидан тушган касса даромадларининг фақат 25 фоизини олмоқда. Таъкидланишича, сўнгги йилларда хитойлик томошабинларнинг Ғарб филмларига қизиқиши маҳаллий кўнгилочар маданиятнинг ривожланиши фонида пасайиб кетган. 2020 йилдан бери маҳаллий фильмлар йиллик касса йиғимларининг қарийб 80 фоизини барқарор равишда олиб келмоқда, гарчи илгари бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил этган бўлса-да.
Хитойда 1995 йилдан бери хориж картиналари прокатига квота мавжуд — уларнинг сони йилига 10 тадан ошмаслиги керак. Кейинроқ улар 34 тагача оширилган.
Хитой 10 апрелдан АҚШдан импорт қилинадиган товарларга тариф ставкасини 34 фоиздан 84 фоизгача оширди. Бу Вашингтоннинг Хитой товарларига божларни 104 фоизгача оширишига жавоб бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса ХХР маҳсулотларига божларни 125 фоизгача ошириб, Пекинни жаҳон бозорларига нисбатан «ҳурматсизлик»да айблади.
Мавзуга оид

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

07:40 / 29.04.2025
Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

21:22 / 28.04.2025