NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
Бу электродинамик чанг қалқони бўлиб, у ускуналар юзасидан чангни самарали тозалашга хизмат қилади.

Фото: Unsplash
NASA Ойдаги космик миссияларнинг асосий муаммоларидан бирини ҳал қилувчи янги технологияни муваффақиятли синовдан ўтказди. Электродинамик чанг қалқони (EDS) ускуналар юзасидан чангни самарали тозалади — буни тизим фаоллаштирилишидан олдин ва кейин олинган суратлар тасдиқлади.
Тест 2025 йил 16 март куни якунланган Firefly Aerospace компаниясининг Blue Ghost миссияси портида ўтказилган. Синов натижалари янги технология космик аппаратларнинг ўта муҳим элементлари — шиша панеллар ва иссиқлик радиаторларини чангдан тозалашга қодир эканини кўрсатган.
Ой чанги космик миссиялар учун жиддий хавф туғдиради. Ой юзасига миллиардлаб йиллар давомида урилган микрометеоритлар ва сувнинг йўқлиги сабаб ушбу чанглар устара каби ўткир шаклга кирган. Космик нурларнинг доимий бомбардимони ҳар бир заррага электростатик заряд берган.
Натижада кўмир каби ёпишқоқ чанг скафандрлар, линзалар ва бошқа ускуналарни қоплаб олади. Ушбу муаммо 1960 йиллардаги биринчи Ой миссиясидан бери мавжуд.
NASA томонидан ишлаб чиқилган EDS қалқони юқори волтли ўзгарувчан сигналларни тақдим этадиган митти электродлардан фойдаланади. Ўзгарувчан электр майдон диэлектрофоретик кучни ҳосил қилади — у ускуналар юзасидан чангни «қувадиган» тўлқиндир. Тизимнинг асосий афзаллиги — ҳаракатланувчи қисмларининг йўқлигида. У доимий ёки вақти-вақти билан оптика, қуёш панеллари, скафандрлар, радиаторлар ва бошқа юзалардаги чангни тозалаши мумкин.
Мазкур технологиядан Ойга одамларни учиришга мўлжалланган «Артемида» дастурининг миссияларда фойдаланиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 07:34
-
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Ўзбекистон | 07:02
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
Мавзуга оид

23:45 / 13.04.2025
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди

17:51 / 03.04.2025
NASA YR4 астероидининг Ой билан тўқнашиш хавфини юқори баҳолади

08:40 / 28.03.2025
Арктикада қишки денгиз музлари рекорд даражада камайди — NASA олимлари

19:05 / 19.03.2025