Ле Пен Франция президентлигига ўз номзодини қўйишга ваъда берди
Тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Марин Ле Пен «ўзини йўқ қилишга йўл қўймаслигини» ва Францияда президентлик учун курашишини айтди.

Фото: Sylvain Lefevre / Getty Images
4 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва беш йилга давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган Марин Ле Пен суд қарорига қарамай, Франция президентлигига номзодини қўйиш ниятида. 31 март, душанба куни Франциянинг TF1 телеканалига берган интервюсида у: «Мен жангчиман, ўзимни йўқ қилишларига йўл қўймайман», деди. Суҳбат давомида у «ҳеч қандай шароитда» сиёсатни тарк этмаслигини ҳам айтди.
«Кичик йўл бор. Албатта, у тор, лекин мавжуд», — дея изоҳ берди ўта ўнг сиёсатчи 2027 йилги сайловларда Франция президентлигига номзодини қўйиш имкониятига.
Марин Ле Пен суд қарорини сиёсий ва ноқонуний деб атади. «Бугун тунда миллионлаб французлар инсон ҳуқуқлари мамлакати Францияда судялар авторитар режимларнинг ваколати ҳисобланган усуллардан фойдаланаётганини кўриб ғазабда, ишониб бўлмас даражада ғазабда», деди у.
Оммавий сўровларга кўра, Ле Пен Франциядаги президентлик пойгасида фаворит бўлган. Шундай қилиб, март ойи охирида Франция жамоатчилик фикри институти (IFOP) томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, фақат овоз беришнинг биринчи босқичида сайловчиларнинг 34 фоизидан 37 фоизигача уни қўллаб-қувватлашга тайёр. 2022 йилги сайловларда у биринчи турда 23,15 фоиз овоз олган.
Мавзуга оид

18:14 / 05.05.2025
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда

23:49 / 29.04.2025