Трамп Россия нефтига иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилди
Қўшма Штатлар Украинада ўт очишни тўхтатиш келишувига эриша олмаса, Россиядан етказиб бериладиган барча нефтга 25 фоизлик иккиламчи божлар жорий қилади, дея огоҳлантирди Доналд Трамп.

Фото: SCANPIX
АҚШ президенти Доналд Трамп, агар Москва Украинада ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилса, барча Россия нефтига иккинчи даражали божлар киритишга ваъда берди. «Агар биз Россия билан Украинадаги қон тўкилишини тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмасак ва бу Россиянинг айби деб ўйласам — мен Россиядан келадиган барча нефтга иккиламчи божлар киритаман», деди Трамп 30 март, якшанба куни NBC News телеканалига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, гап 25-50 фоизлик божлар ҳақида кетяпти, улар исталган вақтда жорий этилиши мумкин ҳамда ўт очишни тўхтатиш келишуви тузилмаса, бир ой ичида кучга киради. «Бу агар сиз Россиядан нефт сотиб олсангиз, АҚШда бизнес юрита олмайсиз, дегани», деб тушунтирди Трамп.
Америка етакчиси, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин украиналик ҳамкасби Володимир Зеленскийнинг қонунийлигига шубҳа қилганида «жуда ғазабланган»лигини айтди. Шу билан бирга, Трамп Украинадаги вазиятдан норози бўлишига қарамай, Россия президенти билан «жуда яхши муносабатда» эканини ва «у тўғри иш қилса, ғазаб тезда тарқаб кетишини» таъкидлади.
Шу муносабат билан АҚШ президенти келгуси ҳафтада Путин билан янги телефон мулоқоти ўтказилишини маълум қилди. Кремл ҳозирча бундай суҳбат тайёрланаётганини тасдиқламади ва Трампнинг сўзларига изоҳ бермади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Спорт | 01:32
-
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Жаҳон | 00:59
-
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Жаҳон | 00:38
-
Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Жаҳон | 23:36 / 06.04.2025
Мавзуга оид

15:24 / 05.04.2025
Brent нефти нархи 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025